close
close
Асосий мавзулар
15 январ 2020

Таниқли ўзбек ëзувчиси “Озодлик-Озод Европа” радиосида раҳбар бўлди

close

Дунëда энг кўп танилган замонавий ўзбек ëзувчиси 66 ёшли Ҳамид Исмоил 14 январь куни “Озодлик-Озод Европа” радиоси Марказий Осиë дастурлари директорлигига тайинланди.

Бундан олдин у “Би-Би-Си” жаҳон хизматида раҳбар лавозимда ишлаб келган эди. Ҳамид Исмоил 2019 йилги Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг обрўли адабий мукофоти ғолиби бўлган ”Жинлар базми” романи муаллифи.

2017 йилнинг март ойида “Би-Би-Си” Марказий Осиë хизмати мухбирлари ва Британия дипломатларидан таркиб топган делегация таркибида Ўзбекистонга келган Ҳамид Исмоил Тошкент аэропортида тўхтатилиб, Лондонга қайтариб юборилгани ҳақида “Элтуз” ëзган эди. Делегация таркибини тасдиқлаб расман таклифнома берган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўшанда нега Ҳамид Исмоил Ўзбекистонга киритилмаганини изоҳламаган.

Ҳамид Исмоил Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги саволларига жавоб беришни рад этиб расмийлардан узр талаб қилди. Ëзувчи агентлик мухбирига ëзган хатида “Мени Ўзбекистондан чиқариб юборган мулозимлар расман узр сўрамагунича¸ улар ўзиники қилиб олган ерни елкамнинг чуқури кўрсин”, дея билдирган.

Бу мактуб тўлиғича ЎзА сайтида эълон қилинган эди: “Азизим Анорахон, куюнчаклигингиз учун раҳмат, лекин менинг кўнглимда катта гина бор. Бундан роса икки йил аввал, Тошкент қўналғасига учиб келиб биринчи қилган ишим – дўстлардан машина сўраб онамнинг мозор бошисига ўтмоқчи бўлганимда, Ўзбекистон расмийлари мени ўз Ватанимга киритмай, Истанбулга қувишган. Бундай бедодликлар осонликча унутилмайди. Ўшанда ўзимга: то бу расмийлар расман узр сўрашмагунча, улар ўзиники қилиб олган ерни елкамнинг чуқури кўрсин, деб айтганман. Узр, лекин раҳматли онам мени ўз сўзида турувчи қилиб тарбиялаган. Афсуски, саволларингизга жавобим шу. Ишларингизда зафарлар тилаб, Абдулҳамид акангиз”.

Таниқли журналист ва ёзувчи Ҳамид Исмоил давлат комиссияси ўзи суратга олишда иштирок этган ҳужжатли фильмни «маънавият тенденцияларига мос келмайди» деб топганидан сўнг 1992 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган эди. 1992 йили Ҳамид Исмоил “Би-Би-Си” телевизион гуруҳи билан Ўзбекистон ҳақида фильм олиш устида ишлагани ортидан унга қарши жиноят иши қўзғатилган ва ëзувчининг ҳукуматни ағдариш уринишига алоқадорлиги ҳақида баёнот берилган эди.

Ҳамид Исмоилни қоралашга уриниш бу баëнотдан 27 йил ўтиб ҳам давом этмоқда. Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасида ўтказилган наср кенгашининг ҳисобот йиғилишида уюшма расмийси Рисолат Ҳайдарова “халқаро адабий мукофотни қўлга киритган “Жинлар базми” романини “асар остида сиёсий манфаат ётибди”, дея танқид қилган эди.

Ҳамид Исмоил ўз асарларини ўзбек ва рус тилларида ëзади. Унинг “Темир йўл” романи 2006 йилда таниқли инглиз ëзувчиси Роберт Чандлер тарафидан инглизчага ўгирилиб Лондонда чоп қилинган. Ҳамид Исмоилнинг шеърий асарлари Ингаборг Балдауф ва Зигрид Клайнмихел таржимасида немис тилида ҳам чоп қилинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 декабр 2019
Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 1991 йилнинг декабрида бўлиб ўтган президентлик сайловида қатнашган эди. Айни воқеагача ва ...
22 январ 2019
Афтидан Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлигидагиларнинг юмор ҳисси кучли. Интернетдан тўсиб қўйилган, илгари VPNсиз кириб бўлмайдиган сайтларнинг ишлаб ...
1 декабр 2016
“Миллий тикланиш” газетаси (30.11) шу номдаги партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод этиб кўрсатилган Сарвар Отамуродовнинг сайловолди учрашувлари якунига бағишланган каттагина ...
5 феврал 2020
Хитойнинг Ухан шаҳридан учган Uzbekistan Airways авиаширкати учоғида келган 84 нафар йўловчилар 5 февраль куни Тошкент аэропортида ҳимоя воситалари ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...