close
close
Асосий мавзулар
12 феврал 2020

Яхшиям Саида театрни севаркан. Севмаса нима бўларди?

close

Гапнинг қисқаси “Илҳом” театрини ўз ўрнида қолдиришга эришилди. Аммо Тошкентдаги “Илҳом” театри атрофида гап чувалашди. Ижтимоий тармоқларда “Илҳом” театр борлигини, театр биноси қаерда жойлашганини биладиганлар ҳам, билмайдиганлар ҳам бирдай аюҳаннос солишди.

“Илҳом” театри жойлашган”Ofelos plaza” МЧЖга тегишли бино Мирзиëевлар оиласига, аниқроғи, куёвига тегишли эканига оид хабарлар ҳам янгради.

Мулкнинг шубҳали подполковниклар орқали Мирзиëев оиласига қуда бўлган полковниларники деган гаплар ҳам чиқди.

Бундай хабарлар ортидан ўз биносидан “Илҳом” театрини ҳайдаб чиқариш тадоригини кўрган мулк эгаси бўлмиш “Ofelos plaza” МЧЖ раҳбариятининг қулоғини тортиб қўядиганлар топилди.

Бу ишга дастлаб Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева аралашди. У бошпанасиз қолиши мумкин бўлган “Илҳом” театрини ҳимоя қилишини билдирди: “Илҳом” театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермоқчиман. Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! “Илҳом” – маданий ҳаётимизнинг фахри!” деб ёзди С. Мирзиёева тармоқдаги саҳифасида.

Қаранг “Мен ўзим театр санъати мухлисиман” деди. Мабодо мухлиси бўлмаса театр кўчага қувилармиди?

Саида Мирзиёевадан чиққан садодан унумли фойдаланган Маданият вазири Озодбек Назарбеков 11 февраль куни театрга бориб, бино директори билан учрашганини, ва “театрни ўз ўрнида сақлаб қолиш”га эришганини билдирди.

Хуллас, “Илҳом” театри жойида қоладиган бўлди.

Катта эҳтимол билан тармоқда “Илҳом” театридан қўлингни торт, куёв!” деган садолар янграмаганда, Саида Мирзиёева театр санъати мухлиси бўлмаганда “Илҳом” театри жамоаси кўчада қолиши ҳам мумкин эди!

Холбуки, бугун нафақат “Илҳом” театрининг, балки Ӯзбекистондаги барча театрларнинг аҳволи мақтагули эмас. Кўп театрлар қатор-қатор муаммолар исканжасида қолмоқда. Маънавиятимиз, маданиятимиз, санъатимиз, театримиз ривожланаётгани ҳақида жар солаётган ҳукуматнинг эса мазкур соҳага эътибори паст.

Исми-шарифи сир қолиши шарти билан бизга бугунги театрлар аҳволи ҳақида маълумот берган соҳа мутахассисининг айтишича, мамлакатимизда театрларга муносабат ўзгариши учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Кўп гаплар қоғозда қолиб кетяпти. Ёшлар учун ҳеч қандай шароитлар йӯқ. Янги спектаклларни саҳналаштиришга Маданият Вазирлигининг Театрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Муқаддас деган аёл йўл бермайди. Асосийси, спектакллар учун кийим масаласи жиддий муаммо. Томошабинларни жалб қилиш қийинлиги ҳақида гапирмасак ҳам бӯлади.

Eltuz мухбири

Тағин ўқинг
29 апрел 2015
Безор бўлмадингизми, а?? Тинч қўйинглар энди, сизга ўхшаганлардан қочиб чиққанимга аллақачон 20 йилдан кўпроқ бўлди, айнан Ўзбекистон номли жаҳаннамдан ...
30 октябр 2019
31 октябрь куни Жиззах шаҳри апелляция суди 35 яшар Ўғилой Қулжонованинг ўз уйидан мажбурий чиқарилиши юзасидан шикоят аризасини кўриб ...
11 июл 2017
3 июл куни Бешариқ марказий шифохонасига келтирилган 25 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Элтуз нашрига мурожат этган аёлнинг ...
25 январ 2017
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг мактуби менга 25 йиллик журналистик фаолиятимда ҳукумат тарафидан ёпилган ва мен ишлаган “Эрк”, “Муносабат”, ТВ ...
Блоглар
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...