душанба,
16 март 2020
16 март 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар кўпайди
Жорий йилнинг 16 мартига келиб Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус (COVID-19) ни юқтирганлар сони 6 нафарга етди. Мамлакатда карантин бошланди. Кирди-чиқди тўхтатилди. Таълим муассасалари ёпилди. Давлат идораларида мажлислар тўхтатилди.
Илк бор 15 март куни соат 06.00 да Республика вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Дастлаб уч нафар, келаси куни яна уч нафар шахсга вирус юққани аниқланган. Бу маълумотни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тарқатди.
16 март ҳолатига кўра, бутун дунёда жами 167 428 минг кишида коронавирус аниқланган, улардан 6 440 нафари ўлган.
Eltuz.com