close
close
  • Фото: Рустам Ҳожимамедов
Асосий мавзулар
7 апрел 2020

Таниқли ҳофиз коронавирусга чалиниб оламдан ўтди

close

Таниқли ҳофиз Рустам Ҳожимамедов Самарқандий 6 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида коронавирусдан ўлгани ҳақида яқинлари маълум қилди.

“Қурбон ўлам” қўшиғини қиëмига етказиб айтадиган бетакрор ҳофиз 51 ëшда эди.

АҚШга 2008 йилда келган бу хонанда ресторанларда қўшиқ айтиб юрган.

“Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 6 апрель куни 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги 7 апрель куни тарқатган расмий маълумотда.

Вазирликнинг билдиришича, 22 март куни марҳумда касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган. Ушбу даврда бош консулхона унинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб турган.

Вазирлик маълумотида бош консулхона диаспорал ташкилотлар раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросимига боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланаётгани таъкидланган.

АҚШда яшовчи, асли ўзбекистонлик бўлган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишларича, бир неча кун аввалроқ ҳам Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида икки ўзбекистонлик коронавирус оқибатида оламдан ўтганди.

Бундан олдин Швецияда ҳам Ўзбекистоннинг бир ватандоши коронавирус юқтиргани боис ўлган эди. “Элтуз”нинг бир-биридан мустақил манбалар орқали аниқлашича, Швецияда ўлган шахс ўрта ёшлардаги келиб чиқиши самарқандлик ўзбекдир.

Айни пайтда Швецияда коронавирусга чалинган камида яна ўн нафар ўзбекистонлик борлиги айтилмоқда. Улар орасида Швецияда қочқинлик мақомида яшаётган тармоқ фаоли Муқимжон Маҳмудов ҳам бор. Муқимжон Маҳмудов 7 апрелга келиб соғлиғи анча яхши бўлиб қолгани ҳақида хабар қолдирди.

Швеция Европа мамлакатлари орасида кескин карантин режими ўрнатмаган давлат сифатида маҳаллий ва халқаро нашрлар томонидан танқид остига олинмоқда.

Баҳром Ҳамроев

Айни пайтда Россияда яшайдиган таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Баҳром Ҳамроев ҳам коронавирус юқтиргани боис маҳаллий клиникада даволанмоқда.

“Элтуз”га маълум бўлишича, АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар Нью-Йоркда 6 апрелда вафот этган ҳофиз Рустам Ҳожимамедов оиласига молиявий кўмак йиғишмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 март 2020
Миллийлик билан ассоциация уйғотадиган яна бир атрибут — пахта гули туширилган чойнак-пиёла. Бу чойнак-пиёла дизайни ўтган асрнинг 60-йилларида ишлаб ...
23 август 2018
Турма бошлиғи полковник Мавлоновнинг буйруғи билан Муҳаммад Бекжонни ниҳоят анча енгилроқ ишга, этикдўзлик цехига ўтказишади. У ерда журналист сўзга ...
7 июл 2017
Ўтган ҳафта Санкт Петербургдан Хоразмга қайтган Shuxdil канали блогери Шуҳрат Машарипов жонли видеолари билан машҳур бўлди. Қисқа вақт ичида ...
Блоглар
20 апрел 2020
Депутат отасига ишониб ёки орқамда  “окахон”ларим бор деб карантин тартибларини  бузаётганларни умуман аяб ўтирмаслик керак. ...
20 апрел 2020
Хотираларимда ўтган асрнинг 70-йиллар аурасига кириб қолдим, чиқиш осон бўлмаяпти… Ғарб шеърияти ҳақида ёзилган туркум ...
16 апрел 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси ...