close
close
Асосий мавзулар
18 апрел 2020

Ўзбек киночилари ўз раҳбарини коронавирусдан фойдаланганликда айблашди

close

“Элтуз” таҳририятга жорий йилнинг 14 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов номига юборилган жамоавий мурожаат нусхаси келиб тушди.

109 нафар ўзбек кино арбоби имзолаган бу ҳужжатда 2019 йил сентябрида «Ўзбеккино»га раҳбар этиб тайинланган Фирдавс Абдухолиқов ўзининг волюнтаристик ҳаракатлари билан ўзбек кинематографиясини бутунлай ботқоққа ботираëтганидан шикоят қилинади.

Мактубда Фирдавс Абдухолиқов коронавирус пандемиясини баҳона қилиб одамларни ишдан бўшатаëтгани ва агентлик мулки бўлган киноларни ўз тасарруфидаги телеканналарга текин улашаëтганидан хавотир билдирилади.

16 апрель куни “Дарё” ва “Ҳюман.ўз” сайтларидан сирли тарзда ўчиб қолган бу мурожаат 17 апрель куни яна шу сайтларда қайта тикланди. Камига “Кун.ўз”да ҳам чиқибди.

18 апрелга келиб, “Элтуз”нинг “Ўзбеккинода”ги манбасига кўра, киночилар икки лагерга ажралишган, шикоятга имзо чеккан айрим шахслар эса ўз имзоларини қайтиб олишганини билдиришмоқда.

Киночилар шикояти билан танишган фаол Фарҳод Акбаров “Киночиларнинг бошлиғи ёмон бўлса, яхши киночилар қани?” дея савол қўяди.

“Киночиларнинг ўзи ёмон бўлса, яхши бошлиқ қани?

Ҳар иккиси яхши бўлса, яхши кино қани !?

Ҳар иккиси ёмон бўлса, булар нега ва нимани талашмоқда?

Бюджетдан ажратилган миллиардлаб пулларни нимага сарфлашмоқда?

Нега деҳқон фойда-зарарни гарданига олиб яшаши керак?

Киночи деҳқоннинг пулига санъаткор бўлиб, нега халқни дидсизликда айблаши керак?

Нима учун уларни хусусийлаштириш ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмайди?

Санъатнинг барча жанр ва йўналишлари хусусийлаштирилсагина ҳақиқий иқтидорларга эҳтиёж туғилади, ҳақиқий санъат асари дунёга келади.

Амалдорнинг боласи амалдор бўлиши мумкин, аммо амалига лойиқ бўла олмайди.

Шунингдек, санъаткорнинг фарзандлари ҳам ота-онаси каби юксак санъаткор бўлиши мумкин эмас.

Яъни кўлмак куни келиб денгизга, уммонга айланиши мумкин, аммо уммон ўзидан каттароқ яна бир сув ҳавзасига айланиши мушкулдир”.

“Элтуз” ўз ўқувчилари диққатига ўзбек киночилари бош вазирга йўллаган мактубни тўлалигича тақдим қилади. Ўзингиз ўқиб хулоса чиқаринг.

Илова: Бош вазирга мурожаатнинг ПДФ матни.

eltuz.com

Тағин ўқинг
16 апрел 2018
Президент Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарёда ўтказган йиғилишида атрофидаги лаганбардорлик, кўзбўямачиликлар жонига текканини билдириб, “юрагида жуда катта армон-азоб бор”лигини ...
14 декабр 2015
Малоҳат Эшонқулова Eltuz.com Улар “Дўстлик” туман соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари эди. Дам олиш куни бўлишига қарамай улар, эрта ...
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни буюк миллатсевар ëзувчи Абдулла ...
7 ноябр 2018
Яқинда Жаҳон банки томонидан эълон қилинган “Бизнес юритиш” (Doing business) рейтингида Ўзбекистон 76-ўринни эгаллади. Яъни мамлакат ўтган йилдаги ўрнидан ...
Блоглар
3 май 2020
Жанубий Хоразм шевалари ва Хоразм қарлуқчаси ҳақидаги саволларга берган жавобларим комментларда баҳсларга сабаб бўлди. Шуларга ...
3 май 2020
Сардобадаги тўғоннинг уриб кетиши, пастдаги қишлоқларнинг сув олиши бу – иситма ёки таъбир жоиз бўлса, ...
27 апрел 2020
Тарих такрор саҳналардир. XVIII-XIX асрда Россия зодагон ва башанглари асосан француз тилида гаплашишган. Пушкиннинг тили ...