close
close
Асосий мавзулар
29 апрел 2020

“Саховат ва кўмак” жамғармаси учун уйма-уй юриб пул йиғишмоқда

close

Андижон вилоятининг Андижон туманида участка нозирлари ва маҳалла фаоллари янги тузилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига аҳолидан уйма-уй юриб пул йиғишмоқда.

Бу ҳақда “Элтуз”га Андижон тумани ҳокимлигида ишловчи, бироқ ўз исмини очиқлашни истамаган мулозим 29 апрель куни хабар берди.

Унинг тасдиғига кўра, республика бўйича барча ташкилотларнинг раҳбар бўғинларига пул топширилсин, деган «команда» бўлган.

«Рўйхат бўйича йиғиб, жойлардаги «Саховат ва кўмак» бўлимларига топширишмоқда», дея билдирди ҳокимликнинг исми сир қолишини сўраган мулозими.

«Бу ишларнинг бошида Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов турибди. Аслида карантинда уйда ўтирибмиз. Ихтиёрий-мажбурий деб босим ўтказишяпти, исмимни ёзсангиз мени аниқ қаматишади», дея ёзғирди у.

Фарғона шаҳридаги газ таъминоти идорасининг “Элтуз” билан суҳбатлашган ишчиси ҳам бу хабарни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, раҳбарият томонидан апрель ойи маошининг 25 фоизи чегириб қолиниб, жамғармага ўтказилган.

“Элтуз”нинг Фарғона шаҳридан бўлган бошқа бир суҳбатдошига кўра, пул мажбурий-ихтиёрий тартибда, асосан, тадбиркорлардан йиғиляпти ва бу ишга МИБ ижрочилари ҳам жалб этилган.

“Эрталаб МИБчи келувди. Ойлигимизнинг бир кунлигини ўша жамғармага ўтказвордик”,  деди 29 апрель куни “Элтуз” билан боғланган фарғоналик тадбиркор.

«Саховат ва кўмак» жамғармаси муҳтож оилаларга ёрдам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 22 апрелдаги қарори билан ташкил қилинган. 

«Жамғарма маблағлари карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериш учун ишлатилади. Улар пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминланади», дейилган расмий хабарда.

Икки кун олдин бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатсин, деб айтган эди. Ёрдам кўрсатган тадбиркорларга эса давлат турли имтиёзлар берилишини таъкидлаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 январ 2020
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 15-16 январь кунлари Тошкентга ташрифи арафасида медиатармоқда Ўзбекистоннинг ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи)га қўшилиши ...
29 октябр 2015
Eltuz манбасидан олинган хабарга кўра, 28 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида ички ишлар ходимлари Шуҳрат Рустамовни ушлаб олиб ...
3 январ 2019
Швеция пойтахти Cтокгольмнинг Солна тумани судида террорчиликни молиялаш ва терактлар тайёрлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган 6 нафар ўзбек устидан ...
14 апрел 2017
14 апрел куни тошкентлик журналист Алексей Волосевич, Бухоронинг Ромитан туманида, Газли шаҳар милицияси ходимлари томонидан ушланди. Алексейнинг сўзларига кўра, ...
Блоглар
11 май 2020
Бир манзара ҳеч эсимдан чиқмайди. Адашмасам, 1996 йиллар эди. Ўрда бозорида пайпоқ оламан деб, расталар ...
7 май 2020
Қадимги Рим ареналаридаги ҳаёт-мамот жангларини эслайсиз-а? Ўқигандирсиз, киносини кўргандирсиз… Тепада ҳайқираётган, тўлқинланаётган томошабинларни-чи? Ҳозир ҳаёт ...
6 май 2020
1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация ...