close
close
Асосий мавзулар
11 январ 2021

Хонгулни маоши камлар сўйиб едими?

close

Сурхондарёда ҳайвонот боғи ходимлари кийик гўштини Янги йил дастурхонига тортмоқчи бўлишгани борасидаги айбловларни Термиз шаҳри прокуратураси ўрганмоқда. 

Прокуратура “Элтуз” мухбирига Термиз шаҳридаги марказий ҳайвонот боғида кийиклар 2020 йил 27 декабрда сўйилиш оқибатида ўлганини маълум қилди. 

Ҳайвонот боғи директори Шуҳрат Шайдуллаев “Элтуз” билан суҳбатда бу воқеа юз берганида меҳнат таътилида бўлгани, ишни ўрганиш учун шаҳар прокуратурасига ўзи ташаббус билан чиққанини билдирди.

– Аввал ҳайвонот боғимизда бундай воқеа кузатилмаган, – деди Шуҳрат Шайдуллаев. – Айбдорлар жазосини олади. Мен ходимларимни айбламоқчи эмасман. Уларнинг айтишича, кийиклар бош қисмидан жароҳат еган ва ўлган. Сўнг уларни йиртқич ҳайвонларга бериш мақсадида сўйишган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган иддаоларга кўра, блогер ва ҳайвонот боғи атрофида истиқомат қилувчи аҳолидан боғ раҳбарияти ортиқча овоза қилмасликни ва келишишни сўраган.

Аммо ҳайвонот боғи ҳисобчиси Ҳусан Ҳайитов бу иддаоларни рад этар экан, ҳозир воқеани экспертлар ўрганаётгани ва вазиятга тўлиқ баҳо берилишини маълум қилди.

Нобуд бўлган жонзотлар хонгул кийиги бўлиб, Ўзбекистонда ноёб ҳайвонлардан ҳисобланади. У “Қизил китоб”га киритилган. Кўпайиши қийин, териси майин ва кўзлари чиройли бўлгани учун ҳам бошқа кийик турларига нисбатан ноёбдир. Танасида оқ доғлари бўлади. 

Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғида 150 га яқин ҳайвон мавжуд бўлиб, уларнинг 30  таси ноёб саналади.

Ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги ҳайвонот боғининг ҳам ноёб ҳайвонлари ўлгани ҳақида хабар тарқалган энди. Мутасаддилар бу воқеа қаровсизлик натижасида рўй бергани, маош камлиги сабаб ишчиларнинг аксарияти ишдан бўшаб кетгани билан изоҳлаган эди.

Тағин ўқинг
26 декабр 2019
“Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ “Бегона” фильмининг 10-қисмида 1991 йилнинг августида содир бўлган воқеалар, ГКЧП ва унинг Каримов ...
15 феврал 2019
Бугунга қадар “Элтуз” таҳририяти ДХХ раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳақидаги силсила мақолаларига бирор расмий изоҳ ола олгани йўқ. Шунга қарамай, таҳририят ...
6 апрел 2017
Президент Мирзиёевнинг “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” телеканалларини, хусусан, “Ахборот” кўрсатувини “ура-урачилик замони ўтгани” тўғрисида огоҳлантиргани ортидан ўзбек оммавий ахборот воситаларида ...
2 май 2018
Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг хотини Амина Эрдўғон 30 апрель куни ўзининг Twitter тармоғига президент Мирзиёевнинг хотини Зироатхон билан тушган ...
Блоглар
28 январ 2021
Жаҳонгир Отажонов ва путинча сиёсий технологиялар. Отажонов партиясини регистрациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борди. Партиясининг ...
27 январ 2021
Дарвозани тамбаламаган эканман. Чироқ йўқ эди. Ўрнимда чўзилиб, кўзимни юмиб ётгандим. Тўсатдан ҳовлимдан аёлларнинг бир-бири ...
27 январ 2021
“Элтуз” қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильмда бульдозер дарахтзорни суриб ташлайди ва ...