close
close
Кўзқараш
28 январ 2021

Отажонов Ўзбекистоннинг учинчи президенти бўлмоқчими?

close

Жаҳонгир Отажонов ва путинча сиёсий технологиялар. Отажонов партиясини регистрациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борди.

Партиясининг номи “Халқ манфаати”, худди бошқа мухолиф партиянинг номини эслатади. Айнан шунда сабаб: Партия – спойлер деган тушунча Россияда бор. Путинга қарши партия пайдо бўлса, уни омма, сайловчи олдида, рус тилида айтсак размыть қилиш, оммани чалғитиш учун худди шунақа номли сохта мухолиф партия пайдо бўлади.

Жаҳонгирнинг бу ишлардаги мақсадлари бугун бир қанча – оммани ҳақиқий мухолиф доиралардан ўз томонига оғдириш, ҳақиқий мухолиф қатламни парчалаш, сайловни ўйинга айлантириб, демократия, эркинлик тушунчаларини омма олдида обрўсизлантириш, омманинг эътиборини жиддий муаммолар муҳокамасидан ясама мавзуга тортиш.

Охирги сабаб олдин ҳам учраган. Масалан, бирор жиддий муаммо омманинг эътиборига тушиб қолса, бирдан ясама ФБ гуруҳларда бошқа мавзу чиқиб қолади, асосан, тафаккурни эмас, ҳиссиётни ишга соладиган. Кўпинча, мисол, диний омил билан боғлиқ. Чунки дин мавзуси доим бизда кўпчиликнинг эътиборини тортади, кўпинча динга алоқасиз бўлса ҳам аслида. Бунақа «мавзуларни» эслатиб ўтирмайман, буни мендан яхши биласизлар.

Жаҳонгирнинг яратилиши ҳам сиёсатчи сифатида мураккаб масала эди. Шу боис, кўпчиликнинг назари тушсин учун “мусиқа ҳаром” деган салафийча демагогия олдинга ташланди, айрим динчи доиралар бунга тортилди.

Динни суиистеъмол қилиш, айнан истеъмол сўзи бу ерда ўринли, тизимнинг эски услуби. Албатта, бунақа истеъмолнинг муаллифлари ҳамма нарсага тупурган, динга ҳам. Аммо Лениннинг подани бошқариш учун ҳар услуб ишга ярайди, деган сиёсий технологиясини буларнинг боболари ва оталари яхшилаб англаб олишган.

Бир вақт бунақа истеъмолчилик абсурд даражасига ҳам етди Эсингиздами, HRW раҳбари Стив Свердловни омма олдида обрўсизлантираман, троллинг қиламан деганлар? Буни орқасида МХХнинг 2-3 генерали турган.

Сайёд деган бир нусха, ҳатто дин сўзидан ишлари ва қизиқишлари узоқ, Алламжоновга яқин нусха бу ишни амалга оширди, роль ўйнади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи халқаро ташкилотлар учун Ўзбекистонда ишлаш хавфли, бу ерда ваколатхоналарини очмасин, деган мақсад турган ўшанда. Чунки халқаро ташкилотлар бунақа оммабоп фитналардан қочишади ҳар доим.

Эсингиздами, шу Сайёд нима дегани Стив Свердловга? )) Бу Сайёд дегани ўзи билан бир қизни етаклаб борди шу ясама томошага. С.Свердлов буларни бирдан кўриб ҳаммаси билан кўришиб, ўша қизга қўлини берса, “биз мусулмон давлат, бизда аёлларга қўл берилмайди” деб дўқ қилди С.Свердловга. Энг куладигани бу қизнинг кийиниши эди, эътиқод мавзусидан узоқлиги шундай билиниб турарди. ))

Бугун ҳам амалда шу технология, динни истеъмол қилиб, Жаҳонгир ракета сингари ўзбек сиёсий жамоатчиликнинг ичига кириб келди. Кўпчилик эътибор берадиган, аниқ айтсам, содда мавзу, чунки дин «сиёсатчига» тезкор рейтингни таъминлаб беради бизда.

Бу лойиҳани фош этиш албатта осон, Отажоновни мутлақ эътиборсиз қолдириш, мутлақ! Якка ўзи қолсин. Аммо ўзбек оммаси, афсус, бунақа эмас, шунинг учун бу лойиҳа ҳали буюртмачисига кўп фойда олиб келади.

Фойда эса ҳақиқий партиялардан эътиборни максимал қочириш, сайловни, демократияни майда-чуйда ўйинларга ўхшатиб омма кўзида обрўсизлантириш, жиддий мавзулардан омма эътиборини чалғитиш.

Бундан ким ютади? Ўзингиз буни биласиз. ))). Буюртмачининг режаси бўйича оммада, асосан, мана бунақа фикр пайдо бўлиши керак: “Буларнинг ҳаммаси масхарабозларга ўхшайди ва барибир буларнинг ҳаммаси жиддий эмас, ҳа, майли, ўзи қолаверсин, чунки кўряпмиз, танлов йўқ”.

Бу масхарабозликларда ҳақиқий танқид, ҳақиқий мухолиф фикрлар чўкиб, омманинг эътиборисиз қолиб кетиши зарур – бу ҳам буюртмачи учун яна бир глобал мақсад.

Анвар Назир,
ўзбекистонлик таҳлилчи

Тағин ўқинг
9 январ 2021
Оқ қуëним аломат,отини қўйдим СаломатДикир-дикир ўйнайди,лимон берсам емайди. Жиззахлик талаба Сайфиддин Оканов Шавкат Мирзиёевга ўзи ёзган шиғирни ўқиб берди. ...
28 феврал 2017
28 феврал куни долларнинг расмий курси деярли 50 сўмга қимматлади, реал курси эса 7000 сўмдан ошиб кетди. Dollaruz.Com сайтига ...
17 май 2019
Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови кўпроқ тайинлов тусини олаётгандек. Чунки, жойлардан олинаётган ...
12 октябр 2020
Москвада янги туғилган чақалоқни метронинг кириш жойида қолдиргани учун ўзбекистонлик фуқаро суд қилинмоқда. У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ...
Блоглар
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга ...
12 феврал 2021
Бахтибек тўрт марта уйланган ва ҳар бир хотинидан иккитадан фарзанди бор. У аллақачон ҳеч қайси ...
10 феврал 2021
Қул нечун қул, чунки у бўйнидаги занжирга сиғинади. Кейинги дастурни тайёрлаш ниятида навбатдаги туман прокуратурасига ...