close
close
Асосий мавзулар
21 феврал 2021

Президент Наманганда: Ўзини ёққан аёлнинг онаси уйдан чиқарилмади

close

Президент Мирзиёев Наманганда Шавкат Абдураззоқовни вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинлади, Уйчи туманидаги тўртта сектор раҳбарини ишдан олди, Чустдаги тўқимачилик корхонасини кўздан кечирди ва Даштбоғ маҳалласида “оддий фуқаролар” уйида меҳмон бўлди.

Ўтган йилнинг 29 сентябрида уйидан кўчирилишига норозилик сифатида МИБчилар олдида ўзини ёқиб юбориб касалхонада вафот этган, фирибгарлар қурбони бўлган наманганлик Гуландом Дадабоеванинг онаси Наманганга ташриф буюрган президент билан учрашиш имконини қилолмади. 

Муҳаббат Дадабоева “Элтуз”га мурожаат қилиб, ташриф олдидан бўлган воқеаларни сўзлаб берди. Унинг айтишича, “кўчада шубҳали ва нотаниш кишилар икки-уч кундан буён айланиб юрган”.


“Ҳокимликка муаммоимни бир томонга ечиб беринглар, деб 5-6 маротаба бордим, – дейди Дадабоева. – Аммо дардимни эшитадиган одам йўқ. Президентнинг Наманганга ташрифи ҳақида эшитиб, у билан учрашиб, ҳокимнинг устидан арз қиламан, берган ваъдасини бажармаяпти, дейман, деб уйга қайтдим. 

Эртаси куни ҳокимликдан уч киши келиб, муаммонгиз ижобий ҳал бўлади, президент олдига чиқманг. Барибир сизни унинг олдига қўйишмайди. Давлат раҳбари келиб кетсин, сўнг муаммонгизни ҳал қилиб берамиз, деб яна қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдириб кетишди. 

Мен президентга учраб ҳолатни тушунтирмоқчи, ҳатто қизи ҳам қизимнинг ёниб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда фикрлар билдиргани ҳақида айтмоқчи эдим. Аммо бунинг имконини қилолмаяпман”.

Ўтган йилнинг октябрь ойида ҳали вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган Шавкат Абдураззоқов Гуландом Дадабоеванинг уйига келиб, марҳумнинг оиласи учун барча шароитлар яратиб берилишини айтган эди. 

Наманган вилоятида Президент ташрифи билан боғлиқ яна бир қизиқ воқеа рўй берган. Маълум бўлишича, президент Намангандаги ютуқлар билан танишиб юрган кунлари вилоятдаги журналист ва блогерлар учун Фарғона вилоятига икки кунлик саёҳат ташкил этилган. 

Маҳаллий блогернинг “Элтуз”га айтишича, саёҳат Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими томонидан текин амалга оширилган. Аввал рўйхат тузилиб, барчанинг бориши мажбурийлиги билдирилган.  

“Бундай эксклюзив ишлар фақат бизда, Наманганда бўлади, холос. Маҳаллий журналистлар ва блогерлар айнан президент ташрифида “бошлиғи” билан Фарғонага жўнатиб юборилди”, деб ёзди “Орзу ва ҳаёт” ижтимоий лойиҳаси раҳбари, наманганлик Илҳомжон Қосимов.

Тағин ўқинг
5 октябр 2015
Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида “Альянс” инсон ҳуқуқлари лидери Елена Урлаева билан 2015 йилнинг 27 ...
20 март 2016
Экипаж аъзоларининг барчаси БАА фуқаролари бўлгани, шунингдек, йўловчилардан 5 нафари хорижлик экани айтилмоқда. Хабар қилинишича, йўловчиларнинг 2 нафари украиналик, ...
16 октябр 2017
16 октябр куни журналист Бобомурод Абдулланинг онаси Давлат адвокати Шаҳзод Шариповга 300 минг сўм пул тўлагани ҳақида Ўзбекистон мустақил ...
19 январ 2017
Президент Мирзиёв 14 январ куни бўлиб ўтган мажлисда Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни тикка турғазиб қўйиб молия тизимидаги камчиликларни ...
Блоглар
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга ...
12 феврал 2021
Бахтибек тўрт марта уйланган ва ҳар бир хотинидан иккитадан фарзанди бор. У аллақачон ҳеч қайси ...