close
close
UzPoster
27 апрел 2021

26 апрель – хонанда Ботир Зокиров туғилган кун

close

Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни опера тенори Карим Зокиров оиласида туғилди. Тошкентдаги ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент давлат консерваториясининг вокал факультети ҳамда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг режиссёрлик факультетида таҳсил олди.

1956 йилда «Ёшлик» мусиқий ансамблини тузгандан сўнг эл оғзига тушади, танилади. 1957 йилда Москвада бўлиб ўтган халқаро ёшлар ва талабалар фестивалида у илк бор «Араб тангоси»ни ижро этади. Пластинкага ёзиб олинган бу қўшиқ тезда дунё бўйлаб тарқади.

Бироз муддат вақт ўтиб, унинг довруғи СССР бўйлаб ёйилди. 60-йиллар ўзбек эстрадасида Ботир Зокиров ижросида итальян, француз, испан, рус, юнон тилидаги қўшиқлар жаранглай бошлаган. Ботир Зокиров 1972 йилда Тошкент шаҳрида Шарқдаги илк мюзик-ҳолл тузиб, уни бошқарди. У Шарқ фольклорини замонавий эстрада йўналишлари билан бирлаштирди.

У “Соғинди жон”, “Хаёлимда”, “Раъно”, “Ёр, кел” каби ўнлаб қўшиқлари туфайли санъат ихлосмандлари қалбидан чуқур жой эгаллади. Хонанда 28 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 39 ёшида Ўзбекистон ССР халқ артисти юксак унвонига сазовор бўлган. Ботир Зокиров турли ижод соҳаларида ўзини синаган: тасвирий санъат, режиссура, бастакорлик, актёрлик, ёзувчиликда ўзини синаб кўрган, ҳатто шеърлар ёзган.

Ботир Зокиров 1982 йили кинода Робиндранат Тагор образини гавдалантирган. 1984 йилда санъаткорда жигар циррози хасталиги аниқланади. 1985 йил 23 январь куни Ботир Зокиров оламдан ўтди. У Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Рассом Ширин Тошева асари

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 декабр 2015
Бугун машҳур россиялик ҳонанда ва бастакор, Афсонавий “Аквариум” гурухи солисти Борис Гребеншиков Муҳаммад Бекжон озодлигига бағишланган http://marafon-pisem.org/2015/index.html#uz хештеги остидаги ...
21 январ 2021
Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ватандошларнинг тана аъзоларини ўлчаш деб номланган антропономик тафтишга минглаб тиббий ходим сафарабар қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
22 июн 2020
Европадаги энг нуфузли газеталардан бири, Цюрихда чоп этиладиган Neue Zürcher Zeitung ўтган ҳафтада ўзбек пахтаси, мажбурий меҳнат ва Ўзбекистон ...
21 январ 2020
Профессор Кристиан Ласслетт Ўтган ҳафтада Гулнора Каримовага нисбатан «ёпиқ эшиклар ортида» янги жиноий айбловлар бўйича суд бўлиб ўтди. Каримованинг ...
Блоглар
10 май 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар ...
6 май 2021
1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация ...
29 апрел 2021
Феминизм дея оғизларингнинг икки четида тупук ялтираб тиржаясизлар, ўзларингча иякларингни кўтариб киноя қиласизлар, гўё бизнинг ...