close
close
Асосий мавзулар
10 май 2021

10 май – ўзбек киноси дарғаси Йўлдош Аъзамов туғилган кун

close

Ўзбек бадиий киносига асос солган Йўлдош Аъзамов 1909 йилнинг 10 майида Сирдарёда туғилди.

Йўлдош Аъзамов «Совкино», «Востоккино», «Ўзбекфильм»ларда ишлади, актёр сифатида Ю.Райзманнинг «Ер чанқоғи» (1930), Н.Ғаниеванинг «Юксалиш» (1931) фильмларидаги Қурбонгелди ва меxаник образларини яратди.

1945 йили у «Тоҳир ва Зуҳра» (1945) бадиий фильмига иккинчи режиссёр бўлди. Урушдан кейинги йилларда эса ҳужжатли-xроникал фильмлар («Xалқ қизлари», “Тошкент МЕСи”) ишлади.

1934 йили биринчи мустақил бадиий фильми – «Қилич»ни яратди.

Тошкентдаги Ёш томошабинлар театрида режиссёр сифатида бир қанча пьесаларни саҳналаштирган.

Аъзамов кинорежиссёр сифатида «Гулбаҳор» (1956), «Мафтунингман» (1958), «Фурқат» (1959), «Истиқбол йўли» (1961), «Ойдин саҳифа» (1965), «Сайёд қўнғироғи» (1966), «Ўткан кунлар» (1969), «Оловли сўқмоқлар» (1971), «Меҳробдан чаён» («Зулматни тарк этиб», 1973), «Одамлар ташвишида» (1976), «Ота насиҳати» (1979), «Катта ва қисқа ҳаёт» (1981), “Парол”, «Регина» меҳмонxонаси» (3.Райзман билан ҳамкорликда, 1984) ва бошқа фильмларни яратди.

Аъзамов ижодида ўзбек xалқининг тариxий ва замонавий ҳаёти саҳифаларини миллий руҳда кўрсатишга интилиш кўпроқ сезилади.

Актёрлар билан образлар устида чуқур ишлаш, барча ҳаракатларни қаҳрамон ҳарактери ва ички дунёсини очиб беришга қаратиш режиссёр ижодига xос.

Йўлдош Аъзамов 1985 йилнинг 16 июнида 76 ёшида вафот этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 декабр 2019
Ўзбекистонда сайлов ўйинлари авж олиши фонида Халқ демократик партияси вакили Боймурод Юсупов мамлакатда 25 йил давомида амалиётда бўлган таълим ...
12 феврал 2019
Алишер Навоийнинг навбатдаги юбилейини эсон-омон ўтказиб олдик. У аллақачон ўзбек миллатининг, ўзбек тарихи ва маданиятининг рамзига айланганини ҳеч ким ...
1 март 2020
Горбачёв даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди. Ўша пайтда ...
12 декабр 2016
“Ҳуррият” газетаси (07.12) ёш журналист йигитнинг моҳиятан халқ дардини ёзишдан қочиб, буни ўзича оқлашга урингани тўғрисидаги мақолани эълон қилди. ...
Блоглар
11 май 2021
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
10 май 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар ...
6 май 2021
1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация ...