close
close
Асосий мавзулар
11 октябр 2021

Газсиз қолган бобо менингитга чалинган набираси учун қайғурмоқда

close

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Бойтиш маҳалласида яшовчи Шомирза Рихсибоевнинг хонадонида 7 ойдан буён газ йўқ.

– Кунлар совиб кетди. Уйда ҳам чопонда юрибмиз, – дейди Шомирза Рихсибоев. – Баҳор ҳам совуқ келди, набираларим ҳар икки кунда шамоллаб чиқди. 11 ёшли набирам совуқ уйда ётиб қолганидан сурункали касалликка чалинди. Ҳозир менингит ташхиси билан шифохонада ётибди. Ўтин олиб печка ёқайлик, десак, бунга ҳам қурбимиз етмаяпти. Печкалар ҳам қиммат. Газни ёқишни илтимос қилиб икки-уч марта ҳокимликка бордик, улар ҳам одамнинг устидан кулгандай икки кунгина ёқиб беришади.

“Элтуз” мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти газ таъминоти раҳбарияти билан боғланди. Улар қарздорлиги бор хонадонларга газ бермаслик топшириғи борлигини билдиришди.

– Ушбу хонадоннинг газдан 2016 йилга қадар 4 миллион 600 минг сўм миқдорда қарзи бўлган, – деди “Элтуз” билан гаплашган мулозим. – 2020 йил кузида тўлаш шарти билан хонадон гази узилмаган. 2021 йил апрель ойига қадар газдан қарздорлик бартараф этилмагани учун хонадонни газдан узишга мажбур бўлинган. Орадан 7 ой ўтса-да, қарз ҳалигача тўланмаган.

Шомирза Рихсибоевнинг “Элтуз”га айтишича, 11 ёшли набира қизим шифохонада оғир аҳволда ётибди. Яқин кунларда чиқса, совуқ уйда яна тоби қочишидан қўрқмоқда.

“Набирамнинг дори-дармонига ҳам бироз қийналиб қолдик. Ҳомий бўлса, озроқ қарашиб юборса яхши бўларди”, деди Шомирза Рихсибоев.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 август 2019
Мана, ҳайит ҳам ўтди. Бор товоғим – кел товоғим тугаб, кундалик ташвишларга қайтдик. Ҳаëт табрик откриткаларидаги каби ранг-баранг эмас.  ...
5 январ 2017
Биз 2016 йил давомида ўзбек матбуотини имкон қадар кузатиб боришга ҳаракат қилдик. Мазкур кузатишларимиз асосида матбуотимизнинг ўтган йилги фаолиятини ...
29 август 2016
Ўзбекистон тарихида илк бора Вазирлар маҳкамаси мамлакат раҳбарининг соғлиги ҳақида чиқарган баëнот ортидан Ўзбекнаво лицензияси билан фаолият юритаëтган артистлардан ...
1 июн 2021
Бугун – 1 июнь санасида Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Ўзбекистондаги барча ОАВда материаллар эълон қилинади. Уларда ...
Блоглар
5 октябр 2021
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик ...
3 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 33-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...
27 сентябр 2021
Бугун Рауф Парфи номи эсланаркан, унинг асл шогирдлари билан бир қаторда устознинг номига суйканиб, «бир ...