close
close
Асосий мавзулар
20 октябр 2021

Ўзбекистондаги кўзга кўринмас сайлов кампанияси

close

Ўзбекистондаги  президентлик сайловида амалдаги президент телевидение экранлари ва бош саҳифаларида устунлик қилмоқда ва унинг рақиблари деярли кўринмайди, дея ёзди журналист Жоанна Лист 12 октябрь куни Eurasianet нашрида чоп этилган мақоласида.  

Мақолада ҳалқаро кузатув миссияси хулосаларидан иқтибос келтирилиб, Ўзбекистонда президентлик сайлови кампанияси бошланишига икки ҳафта қолганида ҳам, номзодлар бир-бирлари билан ҳеч қандай мазмунли мулоқот қила олишмагани айтилган.

«Ҳозирча, танлов иштирокчилари ўртасида тўғридан-тўғри ёки мазмунли алоқа бўлмади», – дея билдирган эди 8 октябрь куни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ўзининг оралиқ ҳисоботида.

24-октабр куни ўтказиладиган сайловга саноқли кунлар қолган. Бироқ, сайлов агитациялари ўта суст бормоқда, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев, танқид у ёқда турсин, ўзига қарши сайлов пойгасига киришишдан ҳам чўчиётган қолган тўртта от устидан ғалаба қилиши аниқ кўриниб қолмоқда.

Бу давлат томонидан сайловларни молиялаштириш бўйича ҳақи тўланган, номзодларнинг кўча-кўйдаги реклама тахталари ва оммавий ахборот воситаларидаги тарғибот материаллари билангина чекланган. Шахсий тартибда кампанияни молиялаштириш тақиқланган.

Давлат Матбуот ва эфир оммавий ахборот воситалари барча номзодларга тенг равишда бепул жой ажратиши керак, номзодлар шунингдек, сайловолди маблағларидан хусусий савдо нуқталаридаги жойларни сотиб олишда фойдаланишлари мумкин.

«Ҳуқуқий асос базаси барча номзодларга бир хил ёритилиш кафолатини берса-да, танлов иштирокчиларининг расмий фаолиятини ёритишни сайловолди ташвиқоти дея ҳисобламайди», – дея таъкидланади ДИИҲБ ҳисоботида.

Бу фақат битта номзодга фойда келтиради: Мирзиёевга. Президент лавозимида туриб у телевидение ва газета саҳифаларида устунлик қилмоқда, унинг рақиблари эса деярли кўринмайди.

Улар Баҳром Абдуҳалимов, «Адолат» партияси раҳбари; Алишер Қодиров, «Миллий тикланиш» етакчиси; Нарзулло Обломуродов, Экологик партия раҳбари; ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси раҳбарининг ўринбосари, ва ягона аёл номзод Мақсуда Ворисова.

Улар парламентдаги мажлисларда иштирок этувчи ва Мирзиёвга садоқатли бешта қонуний рўйхатдан ўтган сиёсий партияларнининг вакилларидир. Мухолиф номзодларнинг сайловда қатнашишга уринишлари эса барбод бўлган, дея ёзади мақола муаллифи.

Рўйхатдан ўтмаган «Эрк» демократик партияси мамлакат президентлигига машҳур қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов номзодини таклиф қилган эди. Аммо у партия мажлиси оломон тарафидан ҳужумларга учраши ортидан, ниятидан воз кечганини билдирди.

Адлия вазирлиги июн ойида коррупцияга қарши курашган университет ректори Хидирназар Аллоқуловнинг «Ҳақиқат ва тараққиёт» партиясини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризасини рад этди.

«Сиёсий партияларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ДИИҲБ томонидан илгари баҳоланганидек, оғир ва ўзбошимчаликлар қўлланилишига изн беради», – дея билдиришади кузатувчилар.

Сайловолди кампанияси сиёсий митинглар ва теледебатлар йўқлиги билан ажралиб турди.

Теледебатларга рухсат берилган, лекин номзодлар улар учун ажратилган эфир вақтини ҳали олишмаган, дея хабар беради ДИИҲБ.

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг баҳолаш ҳаритаси мавҳум эди.

“ДИИҲБнинг кўплаб суҳбатдошлари сўнгги пайтларда медиа муҳитининг яхшиланганини таъкидладилар; аммо улар, шунингдек, журналистлар ва блоггерларни қўрқитиш ва таъқиб қилиш, оммавий ахборот воситаларининг чекланган қонуний асоси ва халқаро оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг баъзи вебсайтларини тўсиш каби эски муаммолар давом этаётганини билдиришди «, дейилади хисоботдан келтирилган иқтибосда.

Июл ойидан бошлаб мамлакатда Тwиттер, Тик Ток ва ВКонтакте ижтимоий тармоқлари ҳамда Скайп ва WеЧат тезкор мессенжерлари блокланган.

Кузатувчиларга кўра, ҳукумат сайловларни ўтказиш бўйича илгариги айрим тавсияларнигина  қабул қилган, айримларини эса эътиборсиз қолдиришган.

«Ҳозиргача қабул қилинган тузатишлар ДИИҲБнинг олдинги бир қатор тавсияларини ўз ичига олади, жумладан, кампания тадбирлари тўғрисида хабар беришнинг соддалаштирилган тартиби, кампания пайтида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишдан баъзи ҳимоя чоралари, низоларни параллел ҳал қилиш йўлларини йўқ қилиш ва кампанияни молиялаштириш бўйича оралиқ ҳисобот учун янги талаблари. Асосий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш борасидаги, узоқ йиллик бошқа тавсиялар эса эътиборга олинмаган” дея иқтибос келтиради мақола муаллифи ДИИҲБнинг оралиқ ҳисоботидан.

Тағин ўқинг
3 май 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг 23-қисми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз»нинг ...
5 май 2020
2016 йил 29 декабрь куни учинчи отряд бошлиғи олдимга келиб: – Сизга “муассаса ички тартиб қоидасини бузди”, деб ҳужжат ...
6 ноябр 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига дафн қилинишини Eltuz.com манбалари тасдиқлади: «Шоир жасади ...
21 октябр 2016
«Халқ сўзи» газетаси (19.10) Ўзбекистонда 4 декабрда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампаниясида иштирок этаётган журналистлар учун амалий семинар ўтказилгани ...
Блоглар
18 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 36-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...
13 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 35-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...
5 октябр 2021
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик ...