close
close
Асосий мавзулар
9 ноябр 2021

Ўзбекистон ҳукумати хорижлик журналистларни тақиқлаб ўз обрўсини йўқотмоқда

close

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга қасамёд қилганидан бир кун ўтиб, матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга ваъдалари ортидан, ҳукумат хорижлик журналист фаолиятини тақиқлади.

7-ноябр куни чегарачилар польшалик журналист Агнешка Пикулицкаяни Ўзбекистонга киришини тақиқлашди. Уни шу куни тунда Ўзбекистонга киришга ҳуқуқи йўқлигини айтиб Қозоғистон чегарасида қолдиришган.

“Журналистикада мен ҳар доим адолатли ва холис бўлишга ҳаракат қиламан. Инсон ҳуқуқлари ва адолатсизлик ҳақидаги хабарларим мени шундай кўргиликларга етаклайди, деб ҳеч ўйламагандим”, деди у Eurasianet нашрига берган интервьюсида.

Пикулицкая Ўзбекистонда 30 кун визасиз қолиш талаби туфайли «кирди-чиқди» амалини бажариш учун чегарани кесиб ўтган. У аввалроқ мамлакатни тарк этган ва кейин дарҳол янги визасиз режимни бошлаш учун қайта киришга ҳаракат қилган, аммо бу сафар унга киришга рухсат берилмаган.

Афтидан ўзбек расмийлари «ёмон матбуот»ни мамлакатга киритмаслик учун президентлик сайловлари тугашини кутишган, дея ёзади Eurasianet нашри.

«Сўнгги уч йил давомида мен Ўзбекистонда яшадим ва бу юрт менинг ўз уйимга айланди. Ҳеч бўлмаганда нарсаларим, кийим-кечакларимни йиғиштириб олишимга рухсат беришмагани жуда аламли ва адолатсиздир» деди журналист ўз интервьюсида.

У Твиттерда Тошкентдан учишга 9-ноябрда руҳсат этишлари ҳақида ёзган эди.

Пикулицкая учун амалдорлар билан бундай тўқнашув илк бор юз бераётгани йўқ. «Элтуз» жорий йилнинг февралида ёзганидек, ўзбек расмийлари унинг журналистик аккредитатсиясини узайтиришни рад этишган. Кейинчалик эса уни мамлакатнинг ички ишларига аралашиш, “фуқаролар шаъни ва қадр-қимматини камситиш”, “миллий ва диний адоватни тарғиб қилиш”да айблашган эди.

Пикулицкаянинг ўзи буни Ўзбекистондаги нозик масала бўлган ЛГБТга мансуб шахслар ҳақидаги репортажи учун қасд олиш дея ҳисоблашини айтади.

Мустақил сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида воқеа юзасидан муносабат билдирди:

«Бу воқеа Ўзбекистон расмийларининг журналистлар, блогерлар ва фаолларга, шунингдек панада қолишга мажбур бўлаётганларга муносабати ҳақида ўзимизни алдамаслик кераклигининг яна бир тасдиғидир.

Ўзбекистон расмийлари зарарсизлантиришга муваффақ бўлган мамлакатдаги коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилиши танқидчиларини ёки режим билан ҳамкорлик қилишга, у билан парда ортидаги келишувларга рози бўлганларнигина тан олади» дея ёзди Илҳомов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 октябр 2016
4 октябр куни ўз онасига нолалари тарзида битилган мактубида Гулнора Каримова экани иддао қилинаётган Афина@zabitaya1972 аккаунти эгаси уч йиллик ...
25 март 2016
«Жаҳон» ахборот агентлигининг бир қанча маҳаллий нашрларда босилган хабарида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти расмий сайтида «Ўзбекистон иқтисодиётидаги барқарор ўсиш тамойили ...
17 июн 2020
Менга берилган қамоқ жазосининг тугашига саноқли кунлар қолганида, яъни январь ойи ўрталарида ёнимга Антоненконинг чопари келди ва СПП Антоненко ...
9 апрел 2019
Яқинда бир ҳамкасбим янги тенденция, журналистлар ўрнига роботлар келаётганидан гап очиб қолди. Бу аллақачон матбуотда қўлланилаётган амал экан. Долзарб ...
Блоглар
3 ноябр 2021
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия журналистлари учун 22 октябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ...
3 ноябр 2021
Одатда ички сиёсий масалалар юзасидан жамоатчилик фикридан ўзини тиядиган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ...
22 октябр 2021
Ўғил неварасини қўрқитиб, мунтазам зўрлаган тошкентлик амаки ҳақида видео тарқалди. Бу амаки «ножўя жинсий ҳаракат ...