close
close
Асосий мавзулар
19 март 2021

19 март куни Ленин майдонидаги митингда ўзбек тилига давлат мақоми сўралган эди

close

1989 йилнинг 19 мартида Тошкент марказидаги Ленин (ҳозирги Мустақиллик) майдонида норозилик митинги бўлиб ўтди.

Митингни “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил қилган эди. Ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш талаби йиғилганларнинг асосий истаги эди.

Митингда, шунингдек, Бўстонлиқдаги кимë заводи қурилишини тўхтатиш ва Орол қуриши оқибатлари билан боғлиқ талаблар ҳам илгари сурилган.

Eltuz.com тасарруфида мавжуд бўлган ҳужжатларга кўра, митингда 80-100 нафар атрофида одам тўпланган.

Баъзи маълумотларга кўра, митингчи фаоллар орасига киритилган КГБ агентлари ҳисобига тадбир охирига бориб одамлар гавжумлашган.

Ленин ҳайкали остида ҳукуматдан изн сўрамасдан 80 кишининг йиғилгани ўша пайтда Ўзбекистон раҳбари бўлган Рафиқ Нишоновни қўрқитиб юборган.

Ҳукумат митингчилар ëнига одам юбориб, аввалига тарқалишни талаб қилган. Бу талаб қондирилмаганидан кейин митинг ташкилотчиси, математика фанлари доктори, профессор Абдураҳим Пўлатов айни майдонга ëндош бўлган ва халқ орасида “товуқ оëқли уй” деб аталган 16 қаватли ҳукумат биносига таклиф қилинган эди.

“Бирлик” ташкилотчиларидан бири бўлган Пўлатовни Ўзбекистон ССР Олий кенгаши раиси Мирзаолим Иброҳимов қабул қилиб, унга ўзбек тилини давлат тили қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайëрланаëтгани ҳақида билдирган.

Айни митинг ҳақида “Озодлик”нинг Тошкентдаги штатсиз мухбири Тоҳир Умаров воқеадан бир неча кун ўтиб Мюнхендаги радиостанциядан хабар қилган эди.

Билишимизча, айни митинг тўлалигича КГБ тарафидан видеотасвирга олинган ва бу тасвир шу кунда Ўзбекистон МХХ архивида сақланмоқда.

Бу митинг тасвирлари бизда мавжуд эмас. Аммо “Ўзбекфильм” киностудияси ишлаган “Тангалик болалар” киносида айни митинг билан боғлиқ ҳужжатли кадрлар мавжудлиги айтилади.

Турли манбаларга кўра, бундан илгари ҳам Ўзбекистонда сиёсий норозилик намойишлари бўлган.

Масалан, Ўзбекистон тарихидаги илк митинг 1988 йили 20 декабрь куни Инқилоб (ҳозирги Амир Темур) хиёбонида Муҳаммад Солиҳни “Правда Востока” ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ўтказилганди.

Унда 300 атрофида одам қатнашгани айтилади.

Бундан ташқари, ўша йили февраль ойида Ўзбекистон тарихида “Тил байрами” номи билан қолган, ўзбек тилига давлат мақоми бериш сўралган илк намойиш талабалар шаҳарчасидаги майдонда ўтган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 апрел 2021
Ўзбекистон жазони ижро этиш тизимида “биринчи рақамли жаллод” сифатида ном чиқарган Нозим Жумаев биринчи апрель куни Бухорода кўмилди. Бундан олдин у ...
12 октябр 2017
Президент Мирзиёев 10 октябр куни Сочида ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига яна миллиардер Алишер Усмоновнинг самолётида борди. Ўзбекистон ...
15 август 2017
Ёдгор Обид – 1940 йилда Тошкент тумани Кўктерак мавзейида туғилган. Москвадаги Олий адабиёт Институтида таҳсил олган. “Оққуш эртаги” номли ...
20 апрел 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
Блоглар
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...
8 март 2021
Бундан ўн йиллар олдин, баҳорнинг энг ёқимли палласи – апрель ойининг ўрталари эди, Олмаотага қараб ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...