close
close
Document UZ
23 март 2021

Туркманистонлик талабалар ўз юртига қайта олмаяпти

close

Туркманистон ҳукумати карантин қоидалари сабаб ўз талабаларини мамлакат ҳудудига киритмаяпти. Талабалар чегара пунктида қолиб кетган ва бир неча кундирки, ўз юртига қайта олмай ҳалак. 

Маълум бўлишича, “Олот-авто” чегара пунктида туркманистонлик 11 нафар талаба юртига кира олмай ўтирибди. Улар ҳозир ўша ердаги автобус бекатлардан бирига жойлашиб, ноқулай шароитларда яшашга мажбур бўлмоқда. 

Талабаларни Туркманистонга қайтишга нима мажбур этди? Гап шундаки, 2020 йилда иқтисодиётнинг ёмонлашуви ва валюта дефицитининг олдини олиш учун халқаро карталар орқали валюта ўтказишга чеклов қўйилган. 

Туркман талабалари автобус бекатини ўзларига бошпана қилишган

Шундан сўнг хорижда ўқувчи талабаларнинг молиявий аҳволи ёмонлаша бошлаган. 2021 йилнинг ўзида туркманистонлик 170 дан ортиқ талаба ўзлари ўқиётган университет маъмуриятига ишга жойлаштириш бўйича илтимос билан чиқишган. 

Бухоро педагогика коллежи талабаси Б.Султиева онасининг вафоти сабаб молиявий кўмакдан маҳрум бўлган, онасининг таъзиясига боришга ҳатто тақиқ қўйилгани сабаб ўз жонига қасд қилган. 

Туркманистонлик 600 дан зиёд талабани қамраб олган “Turkmen students in Uzbekistan” номли телеграм гуруҳи аъзолари ўз мамлакати ҳукуматининг бундай ҳаракатлари ўта салбий баҳоланган.  

Бу каби ҳолат биринчи марта рўй бераётгани йўқ. 2020-2021 йил давомидан туркман талабалар 4 марта ўз юртларига қайтишга ҳаракат қилишган, бироқ бари самарасиз якунланган. 

Туркманистон ҳукумати фуқароларининг ҳар қандай мурожаатларини беэътибор қолдирмоқда. Талабаларга бундай совуқ муносабатни эса карантин меъёрлари ваъжи билан бекитишга ҳаракат қилмоқда. 

Туркман талабаси кўча шароитида овқат қилишга уринмоқда

Таъкидлаш жоизки, Туркманистон ҳудудида карантин чоралари кучайтирилган ҳолда қолаётган бўлса-да, мамлакатда коронавирусга чалинган бирорта бемор расман рўйхатга олинмаган. Шунга қарамай, мамлакатга Россиядан “Sputnik V” ҳамда “ЭпиВакКорона” вакциналари олиб келинди. 

Фуқаролари чегара пунктида оғир шароитларда қолаётган бир пайтда Туркманистон ҳукумати эски кийим кияётган фуқаролар билан оммавий курашга киришган.

Вазият шундай тус оладиган бўлса, талабалар “Олот-авто” чегара пунктида пикет уюштиришгача боришмоқчи. 

Aгар Туркманистон ҳукумати томонидан зарурий чоралар кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси Президентига очиқ мурожаат қилишни ҳам режалаштиришган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 декабр 2016
Ғарб давлатлари бошлаган 850 миллион доллар коррупция ишининг асосий фигурантларидан бири саналган Абдулла Орипов 14 декабр куни Бош вазир ...
8 ноябр 2015
Навоийлик ногирон ва икки фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Боймуродова Дилдора пенсионерлар ҳақини талаб қилиб норозилик акциясида қатнашгани учун жазога тортилди. ...
17 март 2021
The Diplomat нашри Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёни таҳлилига бағишланган мақола чоп этди. Унинг муаллифи Corissa Steiner Ўзбекистон раҳбарияти аввал ҳам иқтисодиётни хусусийлаштиришни ...
18 август 2020
Карантин пайтида одамларга қулайлик яратилмаяпти, деб ёзмоқда Фарғона вилоятидаги мухлисимиз. Унинг айтишича, банкдан қарз олган. Карантин пайтида аҳолини қўллаб-қувватлаш ...
Блоглар
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...
8 март 2021
Бундан ўн йиллар олдин, баҳорнинг энг ёқимли палласи – апрель ойининг ўрталари эди, Олмаотага қараб ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...