close
close
Document UZ
7 сентябр 2023

Элчи атай келган кўргазмадан мулозимлар нега қочди?

close

Буюк чех импресcионисти асарини чех элчиси Урганчда тақдим қилди

Урганч замонавий санъат музейида Германиядаги “Юзук” ташкилоти тарафидан 20-асрдаги буюк импресcионист рассом Отто Бубинечекнинг қимматбаҳо асари музейга совға қилинди.

Тақдимот маросимида Чехия республикасининг Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Васлав Йилек мамнуният билан қатнашди. Лекин тадбирда Ўзбекистон маданий мерос идораси Хоразм вилоят ва Урганч шаҳри амалдорларидан бирор киши қатнашмади.

Ваҳоланки асар Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги бош консулхонаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон-Чехия дўстлик жамияти иштирокида Ўзбекистонга олиб келинган эди. Тадбирда сўзга чиққан элчи Васлав Йилек тасвирий санъатнинг халқлар ўртасида мустаҳкам кўприк бўла олишини Урганч музейи мисолида кўрганидан мамнуният изҳор қилди:

(видео, элчи).

Ҳали Чехия давлати ташкил бўлмасидан олдин ўтган аср ўрталарида музей атрофида миллат бирлаша олишини айтган рассом Отто Бубинечек Урганч музейига ҳадя қилинган асари ҳақида Германиядан ташриф буюрган “Юзук” ташкилоти раҳбари Дилбар Ғаффорова гапирди.

(видео, Дилбар Ғаффорова).

Шунингдек, “Юзук” ташкилоти “Миллий меросга менинг туҳфам” деган умуммиллий дастур доирасида ҳозирда Америкада яшаётган рассом Даврон Йўлдошевнинг “Оназамин”, ҳозир Германияда истиқомат қилаётган рассом Шуҳрат Бобожоновнинг “Арслон ови” ранг-тасвир асарларини ҳам музейга беғараз ҳадя қилди.

Тадбирда Ўзбекистон замонавий музейи директори Ширин Тошева берилган совғалар юзасидан миннатдорчилик билдирди ва элчи жаноби олийларига Урганч музейи ҳақидаги китобни тақдим қилди.

Замонавий ўзбек рассомларининг минглаб асарларини ўз ичига олган Урганч музейи 1984-йилда БМТ маданият идораси ЮНЕСКО қўллови билан очилган эди.

Кўрсатувларимизни кузатиб боринг, Элтуз Ўзбекистон маданияти ва санъатига оид янгиликларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни унутманг. 

Тағин ўқинг
27 март 2017
Ўзбекистонда шу пайтгача кўкларга кўтарилиб мақталиб келинган таълим тизимининг асл аҳволи тўғрисида аччиқ ҳақиқатлар ошкор бўлаётгани, оммавиий ахборот воситаларида ...
21 октябр 2022
Малака сертификатини олиш 2023 йилдан талаб қилиниши кутилмоқда. Мамлакатнинг давлат тилини тарғиб қилиш тўғрисидаги сўнгги баёнотида Ўзбекистон юқори давлат ...
10 декабр 2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари бўлиб ишлаган Дилшодбек Ҳошимов ушбу муассасага Жаслиқ қамоқхонаси мулозимлигидан келган эди.  Д.Ҳошимов Жаслиқда катта ...
2 июн 2022
Рассом Туздан янги карикатура eltuz.com
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...