close
close
  • Фото: БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш, Твиттердаги саҳифасидан
Асосий мавзулар
6 апрел 2020

Карантин оилавий зўравонликларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда

close

Қирғизистоннинг Чуй вилоятида бир кунда икки ўспирин ўз жонига қасд қилгани ҳақида “Озодлик”нинг қирғиз хизмати хабар берди. Маҳаллий ички ишлар идораси тасдиқлашича, ўлим ҳолатлари 29 март куни Иссиқ Атин туманидаги иккита қишлоқда содир бўлган. 

Бундан аввал, 16 март куни карантин эълон қилинган кундан бошлаб икки ҳафта ичида Иссиқкўл вилоятида 5 нафар ўспирин ўзини ўлдирган эди. Бу ҳақдаги хабарни “Озодлик” радиоси ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги вакили Эльмира Усеновадан иқтибос келтириб билдирган эди.

“Булар 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар. Улар оилалардаги турли келишмовчиликлар туфайли ўз жонига қасд қилишган», деди Усенова.

Дунё аҳолисининг чорак қисми уйида қолишга мажбур бўлаётган бир пайтда оилавий зўравонликлар муаммоси кескинлашмоқда. 

БМТ бош котиби Антониу Гуттериш 6 апрель куни эълон қилган видеомурожаатида карантин пайтида оилаларда зўравонлик ҳолатлари авж олганини маълум қилди.   

“Cўнгги ҳафтада иқтисодий ва ижтимоий босим ҳамда қўрқувнинг кучайтирилгани ортидан оилаларда глобал зўравонлик даражаси ортганига гувоҳ бўляпмиз”, деди Гуттериш.

Унинг сўзларига кўра, айрим аёллар изоляцияда бўлиш зарурати туфайли шафқатсиз муносабатга мойил ўз жуфтлари “тузоғи”га тушишган. Айрим мамлакатларда аёлларнинг бу юзадан шикоятлари икки баробар кўпайган.

“Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва тиббиёт муассасалари иши кўпайган, зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватловчи маҳаллий гуруҳларга эса ресурс етишмаяпти”, дея таъкидлади Гуттериш.   

Муаммони ҳал қилиш учун БМТ бош котиби ҳукуматларга зўравонлик жабрдийдаларини қўллаб-қувватловчи нотижорат ташкилотларга молиявий ёрдамни кўпайтириш, дорихоналар, озиқ-овқат дўконларида хавф-хатар ҳақида хабар етказиш авария тизимларини ўрнатишни, шунингдек, вақтинчалик бошпаналарни ҳаётни қўллаб-қувватлайдиган муассасаларга тенглаштиришни таклиф қилди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 июл 2019
Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти ...
7 январ 2017
Ижтимоий тармоқда янги йил куни қорқиз кийимини кийган бола ва унинг шериги кечирим сўради Бундан илгари янги йил куни ...
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб бутунлай йўққа чиқди. Охирги ...
19 октябр 2017
Франциянинг Mediapart интернет нашри томонидан қўлга киритилган ва European Investigative Collaborations (EIC) консорциумидаги ҳамкасбларига тақдим этилган махфий маълумотлар Ўзбекистоннинг ...
Блоглар
20 апрел 2020
Депутат отасига ишониб ёки орқамда  “окахон”ларим бор деб карантин тартибларини  бузаётганларни умуман аяб ўтирмаслик керак. ...
20 апрел 2020
Хотираларимда ўтган асрнинг 70-йиллар аурасига кириб қолдим, чиқиш осон бўлмаяпти… Ғарб шеърияти ҳақида ёзилган туркум ...
16 апрел 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси ...