close
close
Вақт машинаси
3 ноябр 2019

3 ноябрь – SOS – ҳалокат сигнали тасдиқланган кун

close

1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи мужда сифатида қабул қилинди.

Морзе алифбосида “учта нуқта, учта тире ва яна учта нуқта”дан иборат бу сигнални бундан аввалроқ денгиз алоқасида фойдаланилган CQD сигнали ва қуруқликда фойдаланилган CQ сигнали билан адаштирмаслик керак.

Кўпинча SOS сигналини турли хато аббревиатураларга йўйиб адаштиришади, масалан, Save Our Souls/Save Our Spirits (бизнинг жонимизни сақланг), Save Our Ship (бизнинг кемамизни қутқаринг), Swim Or Sink (сузинг, бўлмаса чўкамиз), Stop Other Signals (бошқа сигналларни тўхтатинг), шунингдек, русча “Спасите От Смерти” (ўлимдан қутқаринг) ва ҳоказо.

Уларнинг бари SOS халқаро сигнал сифатида қабул қилинганидан кейин пайдо бўлган талқинлардир. Википедияга кўра, ушбу сигнал учун осон ва тез англашиладиган морзе ҳарфлари танланган.

1999 йилнинг 1 февралида SOS сигнали Халқаро денгиз ташкилоти томонидан автоматлаштирилган GMDSS тизими билан алмаштирилди, бироқ ҳалокат ва офатни билдириш учун ҳалигача SOS сигналидан фойдаланиш мумкин.

SOS cигнали товуши мана бундай эшитилади:


Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 декабр 2018
Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг бир гуруҳ фаоллари Zeromax GMBH кредиторларининг Гулнора Каримованинг ноқонуний активларини товон сифатида олиш ҳаракатлари кучайганидан хавотир ...
4 июл 2018
Самарқанддаги Регистон майдонида пулли 3D шоуни “бегоналар”дан тўсиш учун ўрнатилган девор ижтимоий тармоқдаги ўзбеклар ғазабини келтирди. Кириш чипталари маҳаллий ...
24 декабр 2015
Улуғбек Ашур, Eltuz.com Расмий ОАВ томонидан ёритилмаган ушбу тақдимот маросими Ўзбекистон пойтахтининг хашаматли “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтди. Маросимга таклиф ...
9 август 2019
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...