close
close
Кўзқараш
22 апрел 2019

Қадимги туркларнинг браҳми ёзуви

close

Қадимги туркий тилнинг иккита асосий алифбоси бор — Ўрхун-Енисей (кўктурк, руник) ёзуви ҳамда уйғур алифбоси. Бизгача етиб келган матнларнинг мутлақ кўпчилиги мана шу икки алифбода ёзилган.

Аммо қадимги туркий тил учун бошқа ёзувлар ҳам ишлатилган. Парфян, сўғд, эстрангело (сурёнийчанинг несториан-диофизитлар ишлатган варианти) алифболари шулар жумласидандир.

Турк тилли матнларда энг кам қўлланган ва шу боис энг ноёб ҳисобланадиган ёзув эса браҳмидир. Браҳми қадимги ҳинд ёзувларидан бири бўлиб, ундан будда динига эътиқод қилувчилар фойдаланган.

Браҳми алифбоси ёрдамида ёзилган туркча манбаларни топиш ниҳоятда қийинлиги баробарида улар бўйича тадқиқотлар ҳам деярли йўқ. Бир-иккита мақолани айтмаса. Буни қарангки, олис Калгарида (https://en.wikipedia.org/wiki/Calgary) 1981 йили браҳми ёзуви бўйича магистрлик диссертацияси ҳимоя қилинган экан. Шу диссертациянинг 84–121-бетлари қадимги туркий тил учун ишлатилган браҳми ёзувига бағишланади. Ўзбекистон, Қозоғистон ёки Туркия қолиб, олис Канадада шу мавзуни кимдир ўргангани диққатга сазовор.

Хуллас, қизиқувчилар бўлса, ва албатта, инглиз тилидан муаммо бўлмаса, ўзбек тили тарихининг деярли номаълум бир жиҳати ёритилган сифатли илмий иш билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин. Тезисда Ўрта Осиёнинг бошқа қадимги тиллари, жумладан, тоҳар ва хўтан-сак тиллари ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
22 декабр 2017
22 декабрь куни президент Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлисига мурожаатида мамлакат ҳарбий доктринаси бутунлай бошқатдан кўриб чиқилаётгани ҳақида гапирди. “Ҳокимлар ...
13 октябр 2016
“Ҳуррият” газетаси (12.10) ўзининг 1000-сони чиқиши муносабати билан нашрни ташкил этиш жараёнларида бевосита иштирок этган таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевнинг ...
10 январ 2017
Ўзбекистондаги кадрлар алмашуви кишини сергаклантиради. 20 йиллик шартли қамоққа ҳукм этилган Козим Тўлаганов ҳокимият тизимига қайтди. Корруцияга алоқадор Абдулла ...
28 ноябр 2018
2009 йилнинг августида дизайнер, шоира, қўшиқчи, дипломат ва “Ўзбекистон маликаси” сифатида довруғ қозонган Гулнора Каримова дунёга машҳур россиялик кутюрьелардан ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...