close
close
Cатира
3 июн 2019

Президентнинг қизи хориж нашрлари маҳаллий ОАВдан устун эканини эътироф этди

close

28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг “оқсаётгани”ни айтиб танқид қилди.

“Бу эса, ўз навбатида, юртдошларимизнинг ўзини қизиқтирган маълумотларни хорижий манбалардан излашга ёки муаммоли мурожаатларини чет эл оммавий ахборот воситалари орқали чоп эттириб, давлат идоралари эътиборини жалб қилишига олиб келмоқда”, деди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, у республика даражасидаги 10 дан ортиқ давлат ташкилотида ва 200 га яқин туман ва шаҳар ҳокимлигида ҳалигача ахборот хизмати фаолияти ташкил этилмаганлигини билдирди.

Бир вақтлар Ислом Каримов қизи Гулнора Каримовага аталгани каби, давлат мулозимларини танқид қилиш имтиёзи ҳам эндиликда президент Мирзиёевнинг тўнғичи Саида Мирзиёевага ўтган кўринади.

Саида Мирзиёева 15 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинлангани ортидан матбуотда ва ижтимоий медиада тез-тез кўрина бошлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул берсак, ҳеч ким йўқлигида ...
11 май 2017
Нотариал идораларнинг юлғичликлари  ҳақида мақола чоп этган “Жамият” газетасига Адлия вазирлиги дағдаға оҳанги юқори бўлган жавобни йўллади. 2017 йилнинг ...
13 феврал 2018
Президент Мирзиёев 13 февраль куни Давлат божхона қўмитаси раиси генерал Муиджон Тоҳирийни ишдан олиб, ўрнига Муроджон Азимовни тайинлади. Ўзбекистон ...
11 декабр 2018
Ўзбекистонда дори-дармон савдоси энг даромадли соҳалар қаторида қолаётган бир пайтда давлатга қарашли “Дори-дармон” акциядорлик компанияси қарз ботқоғига ботиб бормоқда. ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...