close
close
Асосий мавзулар
16 январ 2020

Кутинг, президент “мухолифати” келяпти!

close

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов бошчилигидаги партиянинг 5 нафар вакили билан учрашди. 

Маълум бўлишича, учрашув “Эрк” партияси аъзоларига “Ўзбекистон ҳудудида ҳеч қандай “Эрк” партияси мавжуд эмаслиги ва партия фаолиятининг тикланишига ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқлиги” ҳақида ахборот бериш бўлган.

Ундан аввал президент Мирзиёев мухолифатга қарши эмаслиги, бироқ уни четдан келтирилишига йўл қўймаслигини билдирган эди. Президентнинг илк бор сиёсий мухолифат борлиги ҳақида гапиргани мамлакат ичкарисида унинг фаолиятини тиклашга умидлар уйғотди. 

“Элтуз” суҳбатдоши, ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Анвар Назир аслида ҳукуматнинг бу ҳаракати ташқи ёки ички мухолифатга йўл очилаётганини англатмаслигини айтади:

“Битта тизимга оид бўлмаган мухолифатнинг пайдо бўлишидан ҳозирги тузум манфаатдор эмас. Давлатга тизимга яқин бўлмаган одамлар керак эмас. Биз буни унинг амалиётидан биляпмиз. Битта факт келтираман. Юзтадан ошиқ нодавлат ташкилот рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига ариза топширган бўлса, ижтимоий ғояларга, фуқаролик жамиятига умуман алоқаси йўқлар ўтказилди. Қолганлар рўйхатдан ўтказилмади…”.
 
Аввалроқ Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Вашингтондаги йиғилишда мухолифат демократияни мустаҳкамлаш ва экстремизмнинг ўсишига қарши курашда энг яхши восита саналишини айтган эди. Анвар Назирга кўра, бу фикр аслида тўғри, бироқ популистик мақсад йўлида янграмоқда.

“Содиқ Сафоевнинг мақсади халқаро майдонга чиқиб, Ўзбекистоннинг обрўйини кўтариш. Унинг “демократик қиёфаси”ни ўзининг гаплари билан реклама қилиш. Кўп гаплари кулгига сабаб бўлади. Масалан, бир чиқишида куч билан ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмайди, деган маънода гапирди. Шундан сўнг ҳукуматнинг худди ўша Содиқ Сафоевнинг гапларига зид қарори чиқяпти. 

Шавкат Мирзиёевнинг ички ва ташқи мухолифат ҳақидаги гапларини оладиган бўлсак. Ўзбекистонда  “Эрк” ҳам, “Бирлик” ҳам ички мухолифат эди бошидан. Уларнинг ташқи мухолифатга айланишида давлатнинг айби бор. Муҳаммад Солиҳ ҳам, Абдураҳим Пўлатов ҳам ҳеч кимга керакмас дейишади, лекин нимага (улардан) қўрқишади, агар ўзларининг кучига ишонган бўлишса? Агар давлат истаса, нодавлат ташкилотлар ва сиёсий партияларнинг рўйхатга олинишига нима учун рухсат бермаяпти?”
 
Анвар Назирнинг фикрича, бугунги ҳолатда бирор мухолифат партиясини рўйхатга олиш билан ҳам иш битмаслиги мумкин.

“Аввал от, кейин арава туради. Ахборот воситалари эркин бўлиши керак бунинг учун. Хақиқий парламент яратилиши керак, мустақил суд бўлиши керак. Бу сиёсий ислоҳотлар билан боғлиқ”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, мухолифатдаги «Бирлик» халқ ҳаракати ва «Эрк» демократик партияси 1989-90 йилларда ташкил топган бўлиб, Ўзбекистонда мустақиллик ва демократия ўрнатилишини талаб қилиб чиқишган эди. Каримов ҳокимият тепасига келганидан кейин партияларнинг лидерлари қатағонга учраб, мамлакатдан қочишга мажбур бўлишди.

Eltuz.com 

Тағин ўқинг
2 декабр 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги ...
16 май 2016
Озодлик берган хабарга кўра, “Ҳолид ибн Волид” масжидга тушган ҳайр-эҳсон эвазига солиқ қайдидан ўтказилмаган, шахсий бойлик орттириш ғарази билан ...
26 январ 2017
Ўзбекистонда Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда табиий газ ва электр энергияси таъминоти абгор аҳволда экани шу вақтгача ҳаммага маълум ...
14 феврал 2019
Ўзбекистоннинг биринчи президенти марҳум Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Instagram саҳифасида онасига босим ўтказилаётгани, шифокорлар ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...