close
close
Асосий мавзулар
16 феврал 2022

1999 йил Тошкентни ларзага солган 16 февраль портлашлари

close

1999 йилнинг 16 февралида Тошкентнинг беш жойида кетма кет портлашлар юз берди. Аввалига Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида бомба ўрнатилган машина портлади. Ўша куни 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди.

Расмийларга кўра, портлаш президент Каримов келишига 10 дақиқа қолганда содир бўлган. Шундан сўнг ИИВ, Миллий банк, собиқ «Искра» кинотеатри ва Яккасарой туманидаги ҳовлида портлашлар юз берди.

Расмий маълумотларда 16 киши ҳалок бўлгани 100 дан ортиқ одам жароҳатланги айтиади. Портлашлар теракт ва Президент Каримовнинг азиз жонига суиқасд дея тақдим қилинди.
Портлашлар ортидан ҳибсга олишларнинг янги тўлқини бошланиб кетган. Ҳукумат портлашда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Эрк Демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳни айблаб чиқди

2003 йил ноябрида портлаш гувоҳларидан Зайниддин Асқаров «Эрк» раҳбарининг портлашларга алоқаси йўқлиги, ўзининг маҳкамада ёлғон гувоҳлик беришга мажбурланганини айтган эди.
«Элтуз» мухбири билан суҳбатлашган журналист Паҳлавон Содиқ биринчи марта Асқаров журналистларга берган интервьюнинг парда орти сирлари ҳақида гапириб берди.

2003 йили Би-Би-Си, «Озодлик» ва «Америка овози» журналистларига берган интервьюсида воқеанинг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров, жумладан, бундай дейди:

«Муҳаммад Солиҳнинг, Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни, умуман террорга алоқаси йўқ. Мен демократ ҳам эмасман. У одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо бераман – ҳеч қандай алоқаси йўқ!

Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, Зокир Алматовга ишонганимиз натижаси, холос».

Воқеадан сўнг МХХнинг бир неча ходими ишдан кетгани, шунингдек, куч ишлатар тизимларнинг халқаро матбуот билан ораси очиқ бўлганини билдираркан, Паҳлавон Содиқ яна муҳим бир деталга эътибор қаратади:

«Нимагадир ўша куни «Озодлик» ва «Америка овози» Зайниддин айнан ўша баёнотни МХХ ходими чекиш учун ташқарига чиқиб кетган пайти айтган эди, дея талқин қилган.

Ундан кейинги айни суҳбат тилга олинган мақолаларда ҳам МХХ ходими ташқарига чиққан пайтда Асқаров Муҳаммад Солиҳ ҳақида баёнот берди, деган нотўғри, мутлақо нотўғри талқин бор!

Мен юз фоиз ишонч билан айтаман, Зайниддин Асқаров ўша суҳбатнинг энг кульминациясида, Муҳаммад Солиҳ ҳақида баёнот берган пайтида ҳали ўтирганди МХХ ходими бизнинг ёнимизда.

Фақат ўша баёнотдан кейин МХХ ходими ташқарига чиқди ва, назаримда, раҳбарият билан маслаҳатлашиш учун чиқди.

Орадан 10 дақиқа ўтди ё ўтмади, МХХ ходими қайтиб кириб, дарҳол суҳбатимизни тўхтатишни талаб қилди…».

 Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 феврал 2022
Инсон Ҳуқуқлари Бўйича Халқаро Ҳамкорлик Ташкилоти (IPHR) Хотин-қизларга нисбатан Камситишларга Барҳам Бериш бўйича (CEDAW) Қўмитанинг 2022 йил 15 ва ...
20 март 2016
Экипаж аъзоларининг барчаси БАА фуқаролари бўлгани, шунингдек, йўловчилардан 5 нафари хорижлик экани айтилмоқда. Хабар қилинишича, йўловчиларнинг 2 нафари украиналик, ...
1 июл 2019
Шу кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг республика даражасидаги раҳбарлардан тортиб маҳаллий амалдорларгача шалтағини чиқариб сўккани можароси ОАВлару ижтимоий ...
12 декабр 2017
Президент Мирзиёев 7 декабрь кунги нутқида Халқ қабулхоналарига бир йил ичида бир ярим миллион шикоят тушганини билдирди. Шикоятларнинг энг ...
Блоглар
16 феврал 2022
Каримова эгалик қилган мол-мулкни Ўзбекистонга қайтариш ҳақидаги Франсия қарорига Ислом Каримов эътироз билдириб чиқди. 15 ...
13 феврал 2022
Россиянинг Украинага тажовузи бутун дунё узра қуюқ қора булутдек бўлиб турибди. Тўсатдан чақмоқ чақиб, тўфон ...
7 феврал 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 42-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...