close
close
Асосий мавзулар
18 январ 2022

Элтуз – ойдинлар билан бирга

close

Тармоқда икки тоифа муллалар бир-бири билан қирпичоқ бўлмоқда.

1-тоифа: Ҳукумат ва ДХХ йўриғида юриб чизиқдан чиқмайдиган «мўътадиллар»

2-тоифа: ИШИД ва Толибон форматидаги халифалик қуриш ҳаëлидаги зомби утопист «ашаддийлар».

Бу иккала гуруҳ ҳам илмдан нафратланади, тамал саводи йўқ¸ миллат ҳамда давлат қадриятларига ëт унсурлардир.

Ҳукумат тарафидаги битта мулла «эркак врач аëлларни даволамасин», деб чиққани эсингизда.

Яна бир қизил мулла эса «Мона Лиза асари ҳаром» дея чиққан эди.

Бу тарафдаги ашаддийлар эса такфир байроғини кўтариб: «Кофирларни ўлдириш» чақириқларини кофирлар ўйлаб топган платформалар орқали ëйинлаб ëтишибди. Бу икки гуруҳ ташқаридан икки хил бўлиб кўринади, аммо уларнинг илдизи бир.

Бу ягона илдиз – нафрат, аëлларни камситиш, тараққиëт ва илму ирфонга зид қадимчилик тамсили.

Бир илдиздан ўсган қадимчиларнинг бу икки бутоғини жадид боболаримиз рад қилган.

Бу икки гуруҳдан миллатга ва давлатга фақат зарар келмоқда ва келади.

Хозир қочган ҳам, қувган ҳам @EltuzTG дейдиган замонда бу икки гуруҳ бизнинг қўлимиз билан бир-бирларига тош отмоқчи.

Биз жадид оталар васиятига амал қилиб, икки гуруҳ «разборкаси»га аралашмаймиз.

Биз юксак манзилларга кўз тикиб, илму ирфон¸ техникавий тараққиëт¸ демократия ва либерализм тарафидамиз.

Эски обжувозлардан чиқиб, миллат томирига болта урмоқчи бўлган қадимчилар тушларини сувга айтсин.

Ойдинлик сари юраëтганлар билан биргамиз.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
31 декабр 2020
Янги йил арафасида Фарғона ва Навоий шаҳри марказий майдонларига ўрнатилган арчалар ёниб кетди. eltuz.com
21 декабр 2018
Қалин курткалар, қулоқчинлар кийиб, смартфон ёруғида турган бу одамлар – Наманган мусиқали драма актёрлари. «Элтуз»га ушбу суратни жўнатган мухлисга ...
29 июн 2018
«Нонкесар» нонни бўлакларга ажратиш билан банд, ёнида сут челаги ва яна алламбало нарсалар… «Йўқот ашқол-дашқолингни! Тезлат, жаллаб! Нега иммиллайсан, ...
30 ноябр 2017
«Пахта кампанияси» меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт Андрей Мрост томонидан ўтказилган «Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси: меҳнаткашлар ташкилотими ёки ишчиларни назорат ...
Блоглар
18 январ 2022
Тармоқда икки тоифа муллалар бир-бири билан қирпичоқ бўлмоқда. 1-тоифа: Ҳукумат ва ДХХ йўриғида юриб чизиқдан ...
16 январ 2022
Ўзбекистондаги ҳар бир мулозимнинг ичида битта шоир, ҳар бир шоирнинг ичида битта мулозим яшайди. Бу ...
10 январ 2022
Ўзини бир гуруҳ фаоллар деб таништирган гуруҳ Eltuz телеграм каналига ёзиб, қуйидаги мурожаатни чоп қилишни ...