close
close
Кўзқараш
8 август 2024

Муҳаббат Назар: Арабқуллик бу иллат!!!

close

«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга реклама тус бера бошлаган ёш келин – куёвлар Ўзбек жамиятининг бўлғусидаги катта хатаридир!

Бу тутум ўз зурриёдини давлатга ишонмаслик ва ватан қадрини тахқирлашдан бошқа нарса эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Шаръий никоҳдан ўтиш одоблари» ҳақидаги фатвосида: никоҳ маросими диёримизда қадимдан миллий ва диний удумлар асосида амалга ошириб келингани баён қилинган.

Шаръий никоҳдан ўтиш учун келин – куёвлардан талаб қилинадиган шарт ва одоблар мавжуд.

Ўзбекчиликка хос ва мос бўлган мавжуд қонун – қоидаларни иккинчи даражага қўйишга уринаётган арабчи тоифаларга қонуний жазо берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Лозим бўлса, давлат буларни фуқаролик хуқуқидан чиқариб юборсин – ки, ўзлари улуғлаган араб чўлларида қўним топсин, яшасин. Боласининг келажагини ўша ерларда қурсин.

Шахсан мен, ўз юртимда араб миллати маданияти билан уйғунлашган маданият истамайман. Мозийдан бошланиб, бизни бугунларга келтириб қўйган ҳозирги «араб шайдолиги» вазиятидан ҳам норозиман!

Араб миллатининг маданияти, санъати, қадрияти ва яшаш шароити шахсан мен учун бутунлай ёт. Қолаверса, мусулмон бўлиш важи билан арабни қадрлашга ёки унинг маданиятини нусхалашга мажбур эмасмиз! Ўзбек ўз юртида ўзлиги, қадрияти билан яшасин!

Уч минг йиллик тарихга эга Ўзбек давлатчилигининг буюк маданий меросини тинч қўйинглар. Йўқолсин ёт унсурлар! Йўқолсин ёт ғоялар тарғиботчилари!

Тағин ўқинг
8 январ 2017
Шавкат Мирзиёев икки куёвини ҳаётларидаги энг йирик янги йил совғаси билан сийлади. Катта куёв Ойбек Турсунов президент маъмурияти раҳбари ...
14 март 2022
Ўзбекистондаги жиноят олами қироли Бахти Ташкентский номи билан машҳур Бахтиёр Қудратуллаевнинг 28 яшар ўғли Ихтиёр Тошкентнинг қоқ марказида қимматбаҳо ...
20 июн 2024
Маккада жазирама иссиқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 900 дан ошди. Элтуз иқлим ўзгаришига оид хабарлар билан ўз кўрсатувларини давом ...
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги давлат санъат музейида бўлади. ...
Блоглар
20 август 2024
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга ...
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...