close
close
Асосий мавзулар
17 апрел 2019

“Ўлган бувисига янги кафан…”

close

Оммавий ахборот воситаларида турк актёри Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига Тошкентдан уй совға қилингани ҳақидаги хабарларни 17 апрель куни Тошкентнинг “Bizning Uylar Development” қурилиш ширкати рад этди.

“Брендимизнинг реклама юзи бўлган Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига компаниямиз томонидан хонадон берилганлиги ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳақиқатга мос келмайди.

Бурак Ўзчивит совға олиш учун ҳеч қандай талаб қўймаган ва компаниямизда бундай турдаги совға бериш масалалари муҳокама қилинмаган”, дея билдирилди ширкат Instagram саҳифасида.

Турк актёрининг боласига уй берилгани ҳақидаги хабарлар ортидан ўзбекистонлик таниқли блогер ва шоумен Нозим Сафаров Тошкент расмийларининг чет элликларга прописка ва уй совға қилиш удумини ҳажв қилиб чиққан эди.

“Ўзбекистонга умуман алоқаси бўлмаган туркиялик қаердаги Буракнинг кеча туғилган боласи даже пропискалик бўлди.

Сен эса ҳануз ўз уйингда ўзинг ижарада турасан, Мамарайим. Ўл шу кунингдан, Мамарайим.

Севара Назархон куйлаганидек, “Юр, Мамарайим, сурдик бу ердан”, дея ёзган эди Нозим Сафаров.

Турк актёрининг ўғлига янги уй берилгани ҳақидаги хабарни дастлаб Россияга тегишли Спутник.уз нашри тарқатган, бошқа кўп сайтлар кўчириб босишган эди.

Бундан сал аввал, 16 март куни президент Мирзиёев Тошкентда мамлакат спортини ривожлантиришга ҳали ҳеч бир ҳисса қўшмаган Россия хоккейи ва фигурали учиш юлдузларига квартиралар ҳадя қилишга фармон берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 март 2017
Мархум президент Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш қарорини изоҳлашни сўраб, Элтуз нашри жамиятшунос олим Баходир Мусаевга мурожаат этди. Бундан илгари ...
5 апрел 2017
Ўқувчиларнинг жинсий тегажоғлигидан ҳамкасбини ҳимоя қилган Тошкент шаҳар Олмазор туман 315-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси 60 яшар Гулбўстон Низомиддинова ...
24 июл 2017
“Яшнобод демократияси” акс этган реалити шоуда туман ҳокими Дилмурод Турдиев ўзидан олдинги мулозимларга хос бўлмаган фазилатни намойиш қилди. “Маҳалла” ...
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...