close
close
Асосий мавзулар
25 апрел 2019

Сиёсий маҳкум Ҳумоюн Раҳмонов турмадан видеомурожаат йўллади

close

Cиёсий маҳкум, бухоролик 35 яшар ҳуқуқ фаоли Ҳумоюн Раҳмоновнинг халқаро жамоатчиликка йўллаган видеомурожаати 23 апрель куни тармоқда эълон қилинди.

Раҳмонов ўз видеосида фермерлар ҳуқуқини талаб қилиб, президент Ислом Каримовга мурожаат этгани учун 2010 йилнинг 12 августида ҳибсга олинганини айтади.

Уни МХХнинг Бухородаги ертўласида 6 ой сақлашади. Кейин суд уни ҳеч бир далил исботсиз “конституцион тузумга тажовуз” ва “тақиқланган ташкилот тузиш ёки иштирок этиш”да айблаб 6 йилга озодликдан маҳрум этади.

Қамоқ муддати тугаганига қарамай, 2016 йилнинг 12 августида Ҳумоюн Раҳмоновга “турма режимини бузди” деган айблов билан яна уч йил қўшиб берилади.

Ҳозирда маҳкумнинг бир кўзи жарроҳлик амалиётларидан кейин кўрмай қолган. Глаукоманинг оғир шакли билан хасталанган.

Раҳмонов ўз видеомурожаатида яқинларига ва ўзига босимлар тўхтамаётганини билдиради ва халқаро жамоатчиликдан ёрдам сўрайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 декабр 2018
Ака-ука Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини Урганч тумани суди ўз кучида қолдириши ортидан 5 декабрь куни журналистларнинг адвокати ишни ...
6 июн 2016
Ўқувчиларимизга маълуму машҳур Қуддус Аъзамовнинг навбатдаги бир кўрсатуви “Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзусига бағишланди. Ана ток шоу, мана ток ...
29 декабр 2016
28 декабр куни кечқурун, Ўзбекистонда очилмаётган Фарғона.ру, Озодлик, Америка овози, Би Би Си, Ўзбекистон халқ ҳаракати каби сайтлардан тўсиқ ...
19 декабр 2016
Таниқли хонанда Озода Нурсаидова 17 декабр куни ўзининг инстаграмм саҳифасида Шавкат Мирзиёевдан кечирим сўраши ҳақида ёзди ва сайловда унга ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...