close
close
Cатира
3 май 2019

Кремлпараст сайт Ўзбекистонда рус тилига расмий мақом сўради

close

Ўзбекистонда Москва расмий нуқтаи назарини тарғиб қилувчи Вести.уз сайти  30 апрель куни 18 нафар маданият арбоби имзоси остидаги рус тили мақомини кўтариш ва расман “миллатлараро мулоқот” тили сифатида эътироф этиш ҳақидаги мурожаатни чоп қилди.

Уни имзолаганлар орасида таниқли Ўзбекистон халқ артистлари  Фарруҳ Зокиров, Бернора Қориева ва халқ рассоми Жавлон Умарбеков ҳам бор. 

Мурожаат муаллифлари рус тилига расмий тил мақоми берилиши ўта муҳим аҳамиятга эгалигини билдиришган.

“Рус тили мақоми масаласи – ечилиши лозим ўта долзарб муаммодирки, мамлакатимиз қонунига зарур ўзгаришларни киритиб, иложи борича тезроқ уни умумдавлат мақоми даражасига кўтариш лозим”, дейилади мактубда.

Айни мурожаат ижтимоий медиадаги ўзбек сегментини қўзғотди. Аксарият ғазабланаётганлар рус тилининг шусиз ҳам расмий мақомга эгалигини билдиришмоқда.

“Аксинча, ўзбек тили давлат ҳимоясига муҳтож. Давлат тили тўғрисидаги қонун амалда умуман ишламайди. Ўзбекистонда ўзбек тили мақоми ҳақиқий давлат тили мақомига кўтарилмагунча, Ўзбекистон Россия соясидаги давлат бўлиб қолаверади. Бу стратегик жиҳатдан мамлакат суверенитети учун хавф. Тилни ҳимоя қилиш миллатчилик эмас. Тил – давлат рамзи, суверенитет рамзи. Уни албатта ҳимоя қилиш керак!”, дея изоҳ қолдирда фейсбук юзерларидан бири. 

Ўзбекистон ҳали Совет Иттифоқи таркибида бўлган 1989 йилнинг 21 октябрида кўп минг кишилик норозилик намойишлари ортидан  ҳукумат “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилган ва ўзбек тилига давлат мақоми берилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 ноябр 2015
Бугун, 2015 йил 16 ноябр куни тахминан эрталаб соат 8.30 ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг Жиззах шаҳридаги уйига милиция ходимлари ...
16 октябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев, Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» музей қўриқхонаси ҳудудидаги «Пахлавон Маҳмуд» зиëрат мажмуасига борганида, бу масканнинг таъмирланиши юзасидан ...
29 июн 2017
28 июн куни Брюсселдаги йиғилишда Маркази Берлинда жойлашган “Ўзбекистон Германия форуми” ва Халқаро Human Rights Watch ташкилоти пахта соҳасидаги ...
26 март 2016
“Диёнат” газетаси табиатга оқилона муносабатда бўлиш мавзуидаги мақоласида Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган балиқларга қирон келтирганларнинг жинояти фош этилгани тўғрисида ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...