close
close
Кундалик
11 май 2019

Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан “Пайғамбарлар тарихи” китоби олиб кетилди

close

Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражабнинг уйига 10 май куни соат кечқурун 18.30 да ўзларини BИБ ходимлари деб атаган 10 нафар шахс кириб келишган.

Бу ҳақда “Элтуз”га урганчлик маҳаллий журналист хабар берди. Шунингдек, унинг билдиришича, бу шахслар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зокир Ваисов ва участка профилактика нозири Умрбойлар ҳамда Урганч шаҳридан олиб келинган “холислар” иштирокида Маҳмуд Ражабнинг уйида кечки соат 20.30 ларга қадар тинтув ўтказишган.

“Элтуз” суҳбатдошининг билдиришича, Маҳмуд Ражабга тинтув қилиш қарорини ўқиш ва танишиб чиқиш учун имкон берилмаган.

Тинтув жараёнида Маҳмуд Ражабнинг уйидан ноутбук, янги уяли телефон, бўш дисклар ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг “Пайғамбарлар тарихи” китоби ва Ойдин Солиҳнинг табобат ҳусусидаги китоблари олиб кетилган.

Шунингдек, унинг уйидан фермерлар билан боғлиқ турли маълумотлар битилган 7 варақ қоғозни баённомада 7 та варақа топилди деб олиб кетишган.

Суҳбатдошга кўра, Маҳмуд Ражаб тинтув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомага ўз ҳуқуқлари поймол этилганлиги ва тинтув қонун талабларига хилоф равишда ўтказилганлиги боис имзо чекишдан бош тортган.

Ҳозирги пайтда Маҳмуд Ражаб ўз уйида. Тинтув жараёни бошланиш жараёнида уйда унинг фақат ўзи бўлган. Турмуш ўртоғи ва болалари билан боғланишга ва уларга хабар беришга рухсат этишмаган.

У талаб қилаверганидан сўнггина иккита қўшнисини чақиришган. Шундан кейин томорқада юрган хотини хабар топиб келган.

“Элтуз” нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Махмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 сентябр 2017
27 сентябр куни транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуриллоҳ Нуруллоҳ ...
2 май 2015
Аммо сал фарқ бор. МТС ëпилиб очилиши¸ ГК нинг ота мехридан мосуво қилиниши¸ Россиянинг Қримни аннекция қилиши билан боғлиқ ...
22 феврал 2016
Қирқта чинорга қирон келтирганини тан олганидан бир кун ўтиб Мурод Назаров ўзининг ФБ саҳифасида тармоқ юзери Зафар Ҳошимовдан иқтибос ...
16 ноябр 2016
Ўзбекистонлик 31 яшар йигит фирибгарликда айбланиб АҚШ тарафидан халқаро қидирувга берилди. 2000 йилда Green Card ютиб АҚШда истиқомат қила ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...