close
close
Cатира
26 август 2019

Тошкентда ИИБ ходимлари юзга яқин эркакнинг соқолини қирди (видео)

close

Тошкент шаҳрида 23-24 август кунлари Шайхонтоҳур тумани 4-ички ишлар бўлимига “Малика” савдо мажмуасидаги таянч нуқтасига соқолли эркаклар тутиб келтирилиб, соқоли мажбуран олиб ташланди. Жумладан Би-би-си ўзбек хизмати юз атрофида, “Озодлик” радиоси эса ўнлаб эркаклар соқоли олиб ташлангани ҳақида ёзди.

“Элтуз” воқеага изоҳ сўраб бир қанча ўзбек фаолларига мурожаат этди.

Наманганлик блогер Аббос Асад ички ишлар идораларининг бу ҳаракатини ўзбошимчалик дея ҳисоблайди:

“Мен ёшлигимдан соқол қўйганман. Дадам ҳеч қачон қирмагин деган. Ҳозир ёшим анча катта, шунга Наманганда ҳеч ким менга соқолингни ол, дея олмайди. Лекин ёшлар соқол қўйиб олса, уларга ижирғаниб қарашни сезиш мумкин”.

Швецияда яшаётган ўзбек қочқини Муқимжон Маҳмуд бу амалиётни Ўзбекистонда нафси ҳакалак отган кимсаларнинг пул ундириш учун қилаётган ҳаракати, дея ҳисоблайди.

“Бу нарсанинг тагида ўша, пулнинг қуллари турибди, деб ўйлайман. Уларга фарқи йўқ. Уларнинг терроризм билан умуман иши бўлмайди. Пул беришса бўлди, айбсиз одамни террорчи деб қамаб, террорчини айбсиз деб чиқариворишади”.

Москвада яшаётган ўзбек турғуни Жамшид Муслимов эса бу ҳолатни “волюнтаризм”, дея баҳолайди:

“Бу ерда ички ишлар идоралари ходимларининг ёзилмаган қонунларга асосланиб, маъмурий, кучишлатар инструментларни ўзларининг нотўғри ғояларига мослаштириб ишлатилаётганини кўряпман”.

Соқоли мажбуран олинганлардан фақат тошкентлик Жамолиддин Муҳаммаднинг фикрлари тармоқда янграётгани, бошқаларнинг сукути сабабини эса Жамшид Муслимов ўзбек зеҳниятидаги қўрқув кўникмаси билан изоҳлайди.

“Чунки уларда ҳам қўрқув кўникмаси бор. Бу амалиётлар биринчи марта амалга оширилмаяпти-ку. Соқол учун қамалиб кетганлар қанча. Улар Жамолиддинга ўхшаган фаол блогер амалиётга тушади, деб ўйлашмаган”, дейди Жамшид Муслимов.

Швецияда яшаётган ўзбекистонлик фаол Дўстназар Худойназаровнинг фикрича, “соқол қириш” амалиёти жамоатчиликни мамлакатнинг анча жиддий кўламдаги муаммоларидан чалғитиш учун қилинмоқда.

“Нима учун келиб-келиб эркакларнинг соқолига осилишгани қизиқ. Эътибор беринг, блогерлар шу пайтгача коррупция, снос, Россия манфаатлари билан боғлиқ АЭС мумммоларни ёзишаётган эди. Ҳозир эса бутун ижтимоий тармоқда фақат соқол ҳақида ёзишмоқда”, дейди Дўстназар Худойназаров.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 ноябр 2017
Сўнгги вақтларда рус мулозимларининг Ўзбекистонга ташрифлари кўпайди. Шу кунларда Россия бош вазири Дмитрий Медведов юртимизда бўлиб турибди. МДҲ мамлакатлари ...
22 октябр 2015
Сиз кўриб турган суратдаги виқор билан харбийлар ёнида турган киши – Жиззахлик фермерлар ва хуқуқ химоячилари томонидан “Қутурган хоким” ...
3 январ 2020
Анимация (мультфильм) қилишнинг қимматлиги боис 3 январь куни Рассом Тузнинг “жума ваъзи” Элтуз ютуб каналида эфирга берилмади. Бу форматдаги ...
15 апрел 2016
Тадбирда терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...