close
close
Cатира
29 октябр 2019

Мактаблардаги дарслар ҳам “Серқуёш” билан бошланадиган бўлди

close

Жорий йилнинг октябридан Ўзбекистон мактабларидаги дарслар ўқувчиларнинг мадҳия куйлаши билан бошланадиган бўлди.

Бу ҳақда 25 октябрь куни Халқ таълими вазирлиги хатидан иқтибос келтириб Дарё.ўз нашри хабар тарқатди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаевнинг ҳудудий бошқармаларга йўллаган хатига кўра, барча умумтаълим мактабларидаги бу янги удум 14 октябрдаги видеоселектор мажлиси ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Дарсни бошлаш олдидан давлат мадҳиясини куйлаш ритуали мактабларда ватанпарварликни ривожлантириш ҳамда давлат рамзларига нисбатан ҳурматни мустаҳкамлаш мақсадида жорий этилаётгани иддао этилмоқда.

Шимолий Корея удумини эслатувчи бу амалиёт Ислом Каримов даврида Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарда оммавий жорий қилинган, маҳкумлар орасида “Серқуёш” дея ном олган, шоир Абдулла Орипов ижодига мансуб бу матнни ёдлатиш турма ритуалига киритилган эди.

Рассом Думхам
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 апрел 2017
Ҳукумат «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бу қонун кучга кирса, ҳукумат ...
15 апрел 2016
Мақолада ёзилишича, хитойлик журналистлар “Фарғона шаҳрининг қиёфаси, ям-яшил майдонлар, каштанлар хиёбони, янги бунёд этилган иншоотлар, сув спорти саройини кўриб, ...
2 март 2018
Таниқли ўзбек шоири, сиёсий диссидент, “Эрк” демократик партияси лидери 69 ёшли Муҳаммад Солиҳ 1 март куни Ўзбекистон ҳокимият тизимларидаги ...
24 октябр 2018
Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...