close
close
Асосий мавзулар
28 ноябр 2019

“Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ кутилаётган сайловни танқид қилди

close

Туркияда яшаётган Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 27 ноябрь куни “Настояшее время-Азия” ТВ дастури учун берган интервьюсида кутилаётган сайловни танқид қилди.

Муҳаммад Солиҳ: Сўз эркинлиги жабҳасида ҳам аҳвол жиддий ўзгармади. Бу соҳадаги сохта либерализм бир-икки блогернинг коррупция ва мансабдорларнинг зўровонлигини танқид қилиши билан дарров чатнай бошлади. Ўзбекистондаги иқтидор Каримов режими юзига сурилган атир-упадан бошқа ҳеч қандай сиёсий ислоҳотга қўл урмади. Юксак минбарлардан янграётган нутқлар қип-қизил популизмдир.

Сайлов комиссияси тарафидан рўйхатга олинган мана шу бешта партияга қаранг: уларнинг ҳаммаси қўғирчоқ партиялар! Бештасини ҳам Ўзбекистоннинг собиқ ҳукмдори Ислом Каримов шахсан ўзи тузган. Улардан ҳеч бири ўзбек халқининг манфаатларини тамсил этмайди. Уларнинг асос вазифаси ўлкада “кўппартиявийлик” таассуротини яратиш, кўппартиявийликни имитация қилишдир.

Бу партиялар ўзларини ҳукуматга мухолиф санайдилар, аммо улар 25 йил давомида ҳукуматни мақташ ва диктатор Каримов жиноятларини маъқуллаш билан машғул бўлишди. Чунки Каримов уларни дунёга келтирди, Каримов “сайлади”. УЛАР САЙЛОВГАЧА САЙЛАНДИЛАР.

Улар бугун ҳам халқ тарафидан эмас, президент тарафидан “сайланмоқдалар”.

Ўзбекистонда ўзга фикрлиларни таъқиб этиш давом этмоқда. Яқинда режим танқидчиси журналист Давлат Назарни “шубҳали” бир юк машинаси “шубҳали шаклда” уриб кетди ва журналист ўлди. Бошқа бир мухолиф фикрли фаол Шабнам Оллошукурова Урганчда норозилик юришни дастаклагани учун жиннихонага ташланди.

Жамоатчиликнинг муттасил талабларига қарамасдан, Каримов режими тарафидан сохта айблар билан айбланиб қамоққа ташланган сиёсий маҳбуслар Акром Малик ва Рустам Абдураҳмонов ҳали ҳам озод қилингани йўқ.

Яқинда ўтадиган бу сохта “сайлов”ни кузатишга келадиган Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миссияси бу ташрифи билан Ўзбекистондаги антидемократизм ва посткаримов режимининг сиёсий репрессияларини машрулаштиришдан бошқа нарсага хизмат қилмайди.

Савол: Мухолифатнинг бу сайловни тан олиши учун нима юз бериши керак?

Муҳаммад Солиҳ: Бугунги иқтидорнинг қўлидан келмайдиган шу ишлар амалга ошиши керак: кейинги 30 йил ичида Каримов режими тарафидан ноҳақ айбланиб, жазоланган мухолифат арбоблари оқланиши лозим. Сургундаги мухолифат лидерлари ўлкага қайтиб келиши учун уларга йўл очилиши керак. Мухолифатнинг сайловда қатнашиши ҳақида расмий баёнот берилиб, мухолиф номзодлар расман рўйхатга олиниши керак. Бу энг зарур ва биринчи шартлардир. Аммо бу шартларни бажарадиган бир ҳукумат йўқ бугун Ўзбекистонда.

Тағин ўқинг
14 август 2017
2015 йилнинг 25 сентябрида Хоразмга мажбурий меҳнат мониторинги учун борган мустақил журналист Малохат Эшонқулова ва ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаевалар ...
29 июн 2018
Ўзбекистонда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланди. Шу куни ҳукумат расмийлари ўзлари “зўр санаган” ...
7 декабр 2017
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб сайланганига 4 декабрда бир йил бўлди. Куз ўтиб қиш келди. Газсиз, чироқсиз уйларда сайловчилар ...
4 октябр 2018
Бугун ўзбек тарихидаги энг қайғули сана. Бундан роппа-роса 80 йил бурун, 1938 йилнинг 4 октябрида ўзбек миллати ойдинларидан иборат ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...