close
close
  • Фото: centralasia.media
Асосий мавзулар
5 март 2020

“Ватанпарвар”нинг давлатга хиёнатда айбланган мухбири 12 йилга қамалди

close

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди 4 март куни “Ватанпарвар” газетаси мухбири 68 яшар подполковник Владимир Колошинни 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.  

Калошиннинг қизи Анастасия Епишеванинг “Озодлик”ка билдиришича, собиқ подполковник Жиноят кодексининг 157-моддаси 1-қисми билан “давлатга хиёнат”да айбдор деб топилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий суди ҳукми билан Владимир Колошин барча ҳарбий рутба ва унвонидан маҳрум қилинган. Бироқ Калошин судда ўзига қўйилган айбларни тан олмаган. 

Қарийб 7 ой давом этган терговдан кейин “Калошин иши” бўйича жорий йилнинг 7 февраль куни бошланган маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтди. 

Владимир Колошинни 2019 йил 2 июль куни ДХХ ходимлари унинг уйидан олиб кетишган эди. Подполковникнинг қариндошлари уч кун давомида унинг қаердалигини билишмаган. 

5 июль куни Владимир Калошин ДХХнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Гвардейская кўчасида жойлашган тергов изоляторида экани ҳамда унга Жиноят кодексининг 162-моддаси (“Давлат сирларини ошкор қилиш”)да кўзда тутилган жиноятни содир этганлик айби қўйилгани маълум қилинган.

Бу ҳақда биринчи бўлиб Калошиннинг Москвада яшовчи қизи Анастасия Епишева Facebookдаги саҳифаси орқали хабар тарқатган эди.

Анастасия Епишева отаси билан боғлиқ тергов ишлари кетаётган чоғда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга адолат қарор топиши учун ёрдам сўраб хат ёзган ва ўз мурожаатини Фейсбук саҳифасида  эълон қилган.

Россия ватанпарварлик ташкилотларининг қўллов хатлари

Россия пойтахтида фаолият юритаётган Москва ўзбек ҳамдўстлиги (Узбекское содружество Москвы) минтақавий жамоат ташкилоти Калошиннинг ҳимоясига отланиб, ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи Виктор Тепляков номидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга хат йўллаган. Қўллов хатида “Калошин иши”да адолат қарор топишига ёрдам сўралган.

“Независимая газета” чоп қилган “В Узбекистане неожиданно нашли российских “шпионов” сарлавҳали мақола муаллифи Владимир Мухин ҳам асосий эътиборни Владимир Калошин ҳимоясига қаратган.

Тошкентда “Ватанпарвар” газетаси ташкил топган 1992 йилдан бери Владимир Калошин билан бирга ишлаб нафақага чиққан журналист, подполковник Игорь Бирюков “Калошин иши” бошдан охиригача уйдирма иш эканини таъкидлайди. 

“Мен Калошинни жиноятчи деб ҳисобламайман. Биз у билан “Ватанпарвар” газетаси ташкил топгандан бошлаб бирга ишладик. У ҳақида бирор ёмон гап  айта олмайман. Кучли билимли офицер ва малакали журналист. Калошин билан содир бўлган воқеа ақлга сиғмайдиган уйдирма ва мутлақо адолатсиз иш деб ҳисоблайман”, деди Игорь Бирюков “Элтуз” мухбирига.

Бундан олдин, 11 февраль куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти собиқ директори Рафиқ Сайфуллин устидан Ўзбекистон ҳарбий суди маҳкама бошлаган. Сайфуллин ҳам Россия фойдасига жосуслик ва давлат сирларини ошкор қилишда айбланган эди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2016
Пилла қурти боқиш турли ташкилотлар, тиббиёт ва таълим муассасалари қаторида фермер хўжаликлари учун ҳам қўшимча мажбуриятдир.  Қуйида бир фермер ...
10 октябр 2017
Президентлигининг дастлабки даврида ўзини ислоҳотчи сифатида кўрсатган Мирзиёевнинг шаҳди бугун анча сўнган, обрў-эътибордан тушган кўринади. Бу айниқса журналист Бобомурод ...
27 сентябр 2016
Жорий йилнинг 7 октябрида Тошкентда очилиши кутилган Замонавий санъат Биенналеси қолдирилгани ҳақида расмий бўлмаган хабарлар урчиди. Бу йилги Биеннале ...
21 октябр 2015
Элтуз Ўзбекистоннинг жасур инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларнинг мониторинг рейдлари давомида олган эксклюзив фотосуратлар ва аудио ...
Блоглар
10 март 2020
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда республика бўйича 300 дан зиёд қишлоқ ва маҳалланинг, ...
9 март 2020
1965 йилнинг 8 марти. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг биринчи варағида оқ халат кийган врач аëлнинг янги ...
7 март 2020
Ўтган йил охирроғида Москвага йўлим тушди. Чумчуқтепада, университетга яқин Мосфильм кўчасида турдим. Эйр бин бин ...