close
close
Асосий мавзулар
17 март 2020

Коронавирус тужжорлар чўнтагини қаппайтирди

close

Ўзбекистонга коронавирус пандемияси кириб келгани боис жорий йилнинг 16 мартидан карантин эълон қилиниши билан мамлакат бӯйлаб нарх-наво ошиши кузатилди.

Катта супермаркетларда, дӯконларда, бозорларда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, дорихоналарда эса оддий ниқоблар, шунингдек, такси хизматлари нархи кескин ошиб кетди.

Вилоятларга қатнайдиган такси ҳайдовчилари йӯл ҳақини 100 ва ундан кӯп фоиз ошириб юборгани кузатилди.

Масалан, Тошкент-Андижон йӯналиши бӯйича қатновчи таксилар йӯл ҳақини 80 минг сӯмдан 200 минг сӯмга, Фарғона таксичилари 70 минг сӯмдан 200 минг сӯмга, қӯқонлик такси ҳайдовчилари эса 55 минг сӯмдан 150 минг сӯмга оширишди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу воқелик кескин мунозараларга сабаб бўлди.

“Элтуз” мухбири ушбу вазият бўйича Ӯзбекистон Давлат солиқ қӯмитаси раисининг биринчи ӯринбосари Абдулла Азизовга мурожаат қилди.

“Элтуз” мухбирининг “Қӯмита нарх-наво ошишига қарши қандай чора-тадбирлар кӯрмоқда?” деган саволига Абдулла Азизов нархларни ӯзбошимчалик билан оширишнинг олдини олиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилганини таъкидлади.

Азизовнинг “Элтуз”га билдиришича, бу гуруҳлар деҳқон бозорлари ва супермаркетларда ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказувчи субъектларда бевосита мониторинг ўтказмоқда.

Шу билан бирга, гарчи аҳоли истеъмоли учун озиқ-овқат ва маҳсулотлар етарли даражада бӯлса-да, одамлар деҳқон бозорлари ва дўконлар пештахталаридан маҳсулотларни истеъмол меъёридан кўп ҳажмда харид қилиб, айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари тегирмонига сув қуйишига, билиб-билмаган ҳолда нархларни ошириб юборишга сабабчи бӯлиб қолишмоқда.

“Ӯзим Тошкентдаги “Эски жува” ва “Аския” деҳқон бозорларида уч соат давомида мониторинг ӯтказдим. Кӯпчиликка вазиятни тӯғри тушунтирганимдан кейин харид қилишга чоғланган харидорлар 10 кг картошка ӯрнига 5 кг.дан картошка сотиб олди. Ҳозир ҳаммамиз бирга ишлаб, одамларни тинчлантиришимиз керак”, деди Азизов “Элтуз” мухбири билан суҳбатда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 апрел 2019
Ўзбекистондаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Искандар Халилов хизмат машинаси сифатида миниб юрган “Малибу-2” автомобили тармоқларда баҳс уйғотди. “Вақф” ...
17 март 2018
Россияда 18 март куни Владимир Путиннинг яна бир бор президентликка сайланиши кутилмоқда. Федерация ҳудудларидан ташқари 2014 йили Россия ишғол ...
18 март 2017
Кейинги 2 ой мобайнида Андижон шаҳрида олтита пичоқбозлик қайд қилинган. Андижон шаҳар Ички Ишлар бошқармасининг ўтган пайшанба махаллий нашрларга ...
29 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь куни коронавирус хатари бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, ...
Блоглар
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. “Помидор кўчати ...
30 март 2020
(Эпистоляр эссе) Марҳабога Кўпинча адабий муҳитдан чарчаганимда сенга сим қоқаман. Балки опамдек яқиним бўлганинг учундир ...
23 март 2020
Ўзбек кинорежиссёри Сарвар Каримов 21 март куни ўзининг фейсбук саҳифасида “Сарвиқомат дилбарим” фильмидаги ўпишиш саҳналари ...