close
close
Cатира
5 май 2020

ИИВ ўз ходимларини ҳақорат қилган Юлдуз Усмоновага чора кўрилишини билдирди

close

Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ва ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани юзасидан маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди шуғулланмоқда.

Юлдуз Усмоновага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ёки 183-модда (майда безорилик) билан иш очилган.

4 май куни Ички ишлар вазирлиги Юлдуз Усмонова иштирокидаги видеотасвир юзасидан баёнот бериб, “жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган” хонандага қонуний чора кўрилиши ҳақида билдирган эди.

“Ю.Усмонова барча ички ишлар органлари ходимларини уятли сўзлар, обрўсизлантирувчи уйдирмалар ва беодоблик билан қасддан ҳақорат қилган”, дейилади ИИВ баёнотида.

Юлдуз Усмонованинг ички ишлар ходимларига маломатлари 2 май куни Тошкентда Сардоба тўғони ёрилиши жабрдийдаларига гуманитар ёрдам етказиб бериш ишларига бош-қош бўлаётган пайтда видеога ёзиб олиниб, хонандага тегишли каналлар орқали тарқалган.

Кўп ўтмай хонанда кечирим сўрагани акс этган видеосини эълон қилди, бироқ бу Ички ишлар вазирлигининг унга чора кўрилиши ҳақидаги қатъий баёноти чиқишига монелик қилмади.

“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ томонидан маданият ходими номига доғ туширган, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган, ички ишлар органлари ходимлари шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳаракат қилган фуқаро Ю.Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Иш якуни бўйича ҳолатга ойдинлик киритилиб, айбдорларга қонуний тартибда чора белгиланади”, дейилади ИИВ баёнотида.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова инстаграмдаги “жонли ёйин”да ички ишлар ходимлари халқнинг қийин кунида асқотмаётганидан нолиркан, уларга қарата: “ҳозир Каримовнинг даврида яшамаяпсизлар ҳар куни клизма олгани”, дея ўшқирган эди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги “жонли ёйин”да милицияни кескин танқид қилган хонанда Юлдуз Усмоновага эътироз билдирди.

“Юртимизга келган синовлар пайтида Юлдуз Усмонова томонидан билдирилган фикрлар ноўриндир, шунингдек, санъаткорнинг хабари бўлмаса керак, икки ой давомида ўз оиласи ва уйига ҳаттоки бормаётган ички ишлар ходимлари ижтимоий тармоқларда нолишаётгани йўқ”, дейилган вазирлик хабарномасида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 феврал 2018
ёхуд Туркияда эрга тегиб олаётган ўзбек аёллари ҳақида 35 ёшли Муслима Туркияга ишлагани бораётганида турмушга чиқишни орзу қилмаганди. Аввалига ...
6 сентябр 2018
Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига ...
24 май 2016
Ўқув машғулотларидан эндигина қутилган, бироқ чопиқ деган даҳмазага тутилган фарғоналик муаллималарни, тағин яқиндагина Универсиада спорт тадбирлари ўтган майдонларни тозалашга ...
14 июл 2016
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яна ўз сўрови ва унинг натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу галги сўровни ...
Блоглар
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...
16 май 2020
Ўзбекистондаги, Қозоғистондаги, Болтиқбўйидаги рус тилли зиёлилар ва фуқаролар қанчалар ақлли, асосли аргумент келтирмасин, қанчалик дўстона ...
11 май 2020
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...