close
close
Асосий мавзулар
24 ноябр 2020

Нью-Йоркдан назар: Халқни электр ва газ билан таъминлаш ечиб бўлмас муаммоми?

close

Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосида Ўзбекистонда қиш мавсуми, электр ва газ танқислиги ҳақида гапиради. Буни у ҳукуматнинг эътиборсизлиги оқибати, дея атайди.

“Нима учун аҳолиси зич, шаҳарлари бир-бирига яқин, инфратузилмаси яхши ривожланган давлат қашшоқлик даражасигача олиб келинди? Нима кераги бор эди президент иқтидорга келиши билан ўзига учта қароргоҳ қуришининг? Бор эди-ку қароргоҳ – уни музей қилиш шартмиди? Ёки анови “сити-мити”лар? Дунёда энг қиммат самолёт! Керакмиди”, дея саволлар қўяди Исмоил Оспанов.

Оспанов ўз чиқишида ҳукуматнинг табиий газ конларини ўзлаштиришдаги сиёсатини ҳам танқид қилди. Табиий газ экспортини камайтириш, аҳолига етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш кераклигини айтди.

Унинг фикрича, Россия билан АЭС қуриш шартномаси ҳам иқтисодий зарарли ғоя.

Бунинг ўрнига мамлакатни электр энергияси билан таъминлаш учун шамол ва қуёш энергияси билан ишлайдиган замонавий электростанциялар қурилиши керак.

Бундан илгари “Элтуз” каналида чоп этилган бир қанча видеочиқишларида собиқ ҳоким Исмоил Оспанов президентнинг кадрлар сиёсати, деҳқонлар ҳуқуқларининг камситилиши, кластер тизимидаги коррупция ҳолатларини танқид остига олган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 январ 2016
Оддий балиқчи арман қандай қилиб ИШИДчига айлангани ҳақидаги уйдирма суд мажлиси саëз ëзилган сценарийни эслатади. Рассом Элсевар Eltuz.com
15 май 2016
“Панама ҳужжатлари” дея ном олган маълумотларда ўз маблағларини ҳориждаги офшорларга яширган 100 дан ошиқ ўзбекистонликларнинг ҳам исм фамилиялари, манзилларигача ...
15 июл 2017
Лондонда яшовчи ўзбек актери, 42 ёш Рашид Шадат (Абдурашид Шодиев) Ўзбекистонда тақиққа учраган филмлар юзасидан Элтуз мухбирига интервью берди. ...
29 январ 2020
Ўзбекистонлик олима Гулсара Шерматова ижтимоий тармоқда қолдирган 28 январь кунги постида “чет эллардаги юқори малакали PhD унвонига эга кадрларнинг” ...
Блоглар
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко ...
25 ноябр 2020
Кузда кетиб кузда қайтдим Совет Армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан ...
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...