close
close
Cатира
29 январ 2020

Қалбаки дипломни тасдиқлаган комиссия танқид остига олинди

close

Ўзбекистонлик олима Гулсара Шерматова ижтимоий тармоқда қолдирган 28 январь кунги постида “чет эллардаги юқори малакали PhD унвонига эга кадрларнинг” мамлакатга қайтишига тўсқинлик қилаётган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини танқид қилди.

“Мамлакатга келиб, чет элда олган дипломини нострификация қиламан, деган PhD унвонли мутахассис, биринчидан, бизнинг фан номзоди бўлиб қолади, чунки бизда фан номзоди чет элнинг энг юқори илмий даражаси бўлмиш PhD га тенглаб қўйилган. Яъни чет элда ёқланган дипломнинг мавқеи Ўзбекистонда паст баҳоланмоқда ва ундан кейин яна докторлик диссертацияси ёқлаш керак бўлади. Аслида ривожланган давлатларининг нуфузли журналларида 10-15 та мақоласи чоп этилган, таниқли илмий марказларда ихтиролари тан олинган PhD номзодларининг савияси бизнинг четда зўрға 2-3 мақола чиқарган фан докторлари ва ҳатто академик унвонларига эга баъзи олимларнинг савиясидан юқоридир. Одатда улар хорижий тилларни яхши билишади, дунё фан ютуқларидан доимо хабардор ва Ўзбекистонда илмий гуруҳ ва марказлар ташкил қилишга, ёшларга устозлик қилиб, малакали кадрлар тайёрлашга қодир олимлардир”, дея ёзди Шерматова фейсбук саҳифасида.

Олиманинг фикрича, чет элда олинган PhD дипломи фан номзоди эмас, балки фан докторига тенглаштирилиши керак. Иккинчи муаммо эса нострификация жараёнининг ўта бюрократлаштирилганидир.

“Керакли рўйхатлар 8 та пунктдан иборат. Агар бирон ҳужжат етишмаса, нострификация қийинлашади. Масалан, кўпгина иқтидорли ёшлар ўз кучи билан олийгоҳни тамомлаб, грантлар ютиб олиб, мустақил, ихтиёрий равишда чет элларда аспирантурани битказиб PhD унвони олишган”, дея ёзади Шерматова.

Чет элда ўқиб келган мутахассисдан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига, Шерматовага кўра, илмий муассасанинг чет элга ўқишга йўлланмаси ёки буйруқ, талабгорнинг иш жойидан тасдиқланган шахсий варақаси, меҳнат дафтарчаси каби  ҳужжатлар киритилган.

Лекин чет элдан малакали кадрларнинг киришига қўйилаётган айни бюрократик тўсиқлар Ўзбекистонда айрим шахсларнинг қалбаки  PhD дипломини расмийлаштириб ишга киришига монелик қилаётгани йўқ.

Масалан, шу йилнинг 7 январь куни қалбаки PhD дипломи фош бўлган Самарқанд “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг биринчи проректори бўлган 43 яшар Азамат Акбаров ишдан олинди.

“Озодлик” радиосининг ёзишича, Акбаровнинг илмий даражаси тўғрисидаги қалбаки хорижий дипломни Олий аттестация комиссияси (ОАК) тан олган. Ҳужжатларда собиқ проректорнинг PhD илмий даража дипломи Сараево шаҳрида (Босния ва Герцеговина давлати) жойлашган BURCH халқаро университети томонидан берилганлиги кўрсатилган.

Айни университетда иккита одамда шундай дипломнинг борлиги ва уларнинг икки хил эканлиги шубҳа уйғотган. Дипломлар 2019 йилнинг декабрида Ташқи ишлар вазирлиги орқали сўров жўнатилиб, илмий экспертизага юборилган. Бунинг натижасида дипломларнинг бири, яъни ОАК раёсатининг 2019 йил 28 февралдаги 262/1-қарори билан нострификация қилинган (тан олинган) хорижий фалсафа доктори (PhD) илмий даража дипломи қалбаки эканлиги аниқланган.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 сентябр 2017
Ўзбекистонлик бир-бирини танимайдиган бир неча тадбиркорнинг “Элтуз” мухбирига маълум қилишича, 2010-2016 йиллар давомида МХХ Миллий ҳавфсизлик ва МХ (СБ) ...
19 март 2016
“Миллий тикланиш” газетаси “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод бу сайловда иштирок этишга рағбат кўрсатмаганини ёки унга фаол бўлишга ...
13 июн 2016
Саммитга ҳали икки ҳафта вақт борлигига қарамай, масжидларга ва бошқа жамоат идораларига, одамлар махсус металл сканери орқали текширилган ҳолда ...
18 март 2016
“Правда востока” газетасининг ёзишича, ўтган йили “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси корхона ва ташкилотлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга ...
Блоглар
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...
3 феврал 2020
Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди. Ички ...
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...