close
close
Асосий мавзулар
11 июл 2019

“Ватан жуда кетди торайиб, марду майдонсиз”

close

Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ва Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олган. 15 дан ортиқ шеърий китоблар муаллифи. “Тўмарис” хотин-қизлар ҳаракатининг асосчиларидан бири.

“Элтуз” “Озодлик оҳанглари” аудиотўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Ватан жуда кетди торайиб,
Марду майдонсиз, аҳли иймонсиз,
Тахтдан забонсиз, ва яна курмаклар боис,
Ҳадеб чопаверар кўппаклар боис,

Ватан жуда кетди кенгайиб,
Ёлғонлар билан,
Армонлар билан,
Нолонлар билан
Ва яна
Қулликлар билан,
Бизлар ҳеч кутмаган Пулликлар билан.


Тақдир судралади, шошмайди тақдир,
Ситам сўқмоқлари узундан-узун.
Донишманд сўзлари эҳтимол, ҳақдир,
Қандайин халқ бўлса, ўшандай тизим.

Кўравериб бўлди хаёлларим талх,
Одамхўр, фирибгар, юҳо касларни.
Сўрамай ҳаддим йўқ, онажоним, халқ,,
Қачон туғақолдинг бундай пастларни?!

Қачон туғақолдинг отабезори,
Онабезорилар сулоласини?
Ҳароми кимсалар макри, озори
Юртнинг булғади-ку пиёласини.

Шу боис бизлардан юз бурмиш барор,
Шу боис Ҳуррият очмагай талъат.
Шикаста Ватаннинг корига ярар
Алплар ўстирмаган аёлга лаънат!

Гулчеҳра Нуриллаева
“Озодлик оҳанглари”

Тағин ўқинг
28 январ 2019
26 январь куни Янгиобод турбазаси раҳбари Али Тўхтаевга Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 23 январда чиқарган 42-қарор асосида Тошкент вилояти ...
17 март 2017
16 март куни эрталаб, иммиграция қоидаларини бузганлик айби билан ушланган Россиянинг «Новая газета» мухбири 30 яшар ўзбекистонлик Худоберди Нурматов ...
10 октябр 2017
10 октябр куни Андижонда пахта кампанияси боис, шаҳар қатновидаги “Дамас”ларнинг кира ҳақи 2000 сўмга чиқди, дея хабар беради “Элтуз” ...
29 октябр 2015
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи ёнғин чиққан пайт уйида бўлмаган. Бу ҳақда у бир неча кун кейин билган. “20 октябр куни ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...