close
close
Асосий мавзулар
5 июл 2019

“Темур эли қул, Ёраб…”

close

Юсуф Жума 1958 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида таваллуд топган. Бухоро педагогика институтини тамомлаган. Биринчи шеърий тўплами “Ҳақиқатнинг олтин олмаси” 1984 йилда чоп этилган. “Бирлик” халқ ҳаракати фаолларидан бўлган. 2001 йилда “аксилҳукумат мазмунидаги” деб кўрилган шеърлари учун давлат тузумига тажовуз қилишда айбланиб, уч йил шартли жазога маҳкум этилган.

Элтуз – “Озодлик оҳанглари” аудио тўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Элнинг асл эрлари Андижонда отилди,
Дукчи эшон пирлари Андижонда отилди.
Наманганда отилди, отилди Фарғонада,
Энг охирги шерлари Андижонда отилди.

Омондир сўқирлари, омондир қашқирлари,
Шарифжон Шокирлари Андижонда отилди.
Ўлдирилди бўлажак Бобораҳим Машраблар,
Йўлбарсдек Бобурлари Андижонда отилди.

Дилда золим тирлари, ҳақ йўлин собирлари,
Нурга тўлсин гўрлари, Андижонда отилди.
Иймонга содиқ кетди, кўзлари очик, кетди,
Эрсиз қолди ерлари, Андижонда отилди.

Юсуфнинг юрагида эрларга отилган ўқ,
Элнинг асл эрлари Андижонда отилди.

Юсуф Жума
“Озодлик оҳанглари” Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 ноябр 2016
23 ноябр куни Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган адабий мусиқий кечада сўз берилган ҳофиз гапиришга қўрқишини билдирди. Мусиқий кеча ...
7 март 2018
Тошкент шаҳри судида 7 март куни бошланган биринчи суд йиғилиши Бобомурод Абдуллаевга терговда қўлланилган қийноқ аломатларини аниқлаш ва экспертиза ...
28 июл 2016
Қаршимизда Совет Марказий Осиёсида исёнчилик ҳаракатига қарши курашиш даврида олинган энг муваффақиятли фотоҳужжатлардан бири деса бўладиган фотосурат турибди. Биз ...
25 феврал 2017
Ижтимоий тармоқда ўзбек тўйидаги куёвнинг келиндан бўса олиш анъанаси юзерлар нафратига дуч келди. 22 феврал куни Фейсбук тармоғига қўйилган ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...