close
close
Асосий мавзулар
29 май 2019

Умрада қўшиқчи Абдулла Қурбонов маҳаллийчилик қилди ва ҳамкасбини ҳақоратлади

close

Тошкентлик қўшиқчи Абдулла Қурбоновнинг Умра сафари пайтида хоразмлик қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов шаънига ёғдирган ҳақоратлари акс этган аудио 27 май куни тармоқда тарқалди.

Видео: https://youtu.be/zQExuVi8N3A

“Ким эди мамби ашулачи. Қачондан бери одам бўп қолди бу ҳайвон. Олдин қанаққиб қуръонни ўқишликни ўрганивоссин, кейин гаплашаман бу бола билан…”, дея бошлайди қўшиқчи ўз жанжалини.

Абдулла Қурбонов “Шукур ака”, “Зокир шайх”, “Ботир”, “Азиз” исмли телеграм юзерларидан ўз гапларини етказишни сўрайди.

“Тошкент ёқмаятган бўлса, бориб Хоразмингда яша, Хоразмда яша, ўша Хоразмда. Ҳа, Тошкентни пули сани қутиртириворибди-ку, Жаҳон!” дея маҳаллийчиликка ўтади тошкентлик қўшиқчи.

Қўшиқчининг кейинги гаплари “Рамазоннинг ҳурмати”, “Уже Каъбада буни гапиришвотгани” ҳақида кетади.

“Қачон бу халқни олдига чиқиб, “Раҳмат силага, сила мани шунчалик санъатимми, битта эшшакка ўхшаган овозимми эшитиб, манга шунча пул бервоссила, раҳмат силага”, деганини эшитдинглами, ё Рамазонда эфирга чиқиб бир оғиз чиройли суҳбат қиганини?”

Тақводорликка чақириқларидан сўнг Абдулла Қурбонов тағин ҳамкасби шаънига ҳақорат ёғдиришда давом этади.

“Тўйга биринчидан кастим-шимда борилади. Бу чёртга ўхшаб, жаллаб, тўғрисини айтаман, кўнглига келмасин ҳеч кимни-ю, буни тўйхонага кийиб борган кийимини бору, итимга кийгизмайман, итимга!”

Қурбоновнинг ҳақоратли гапларига изоҳлардан маълум бўлишича, унинг ғазабга минишига қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг телевизорда намойиш этилган жонли ижро танловини кўриб, гапирган фикрлари сабаб бўлган.

“Илтимос, живой ашула айтманглар! Айтганман-ку сизларга мен эплолмайсизлар деб. Ўқиш керак бунинг учун олдин. Хафа бўлманглар, энди майли”, дея кулган эди “Хуршидникида ифторда” ўтирганини билдирган Жаҳонгир Отажонов.

Жорий йилнинг июнь ойида “Ўзбеконцерт” раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров хонанда Абдулла Қурбоновнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган, “Миллион” жамоасини ҳақорат қилувчи интервьюси учун унга огоҳлантириш берилганини айтган эди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода Қурбонов томошаларида унга тақлид қиладиган “Миллион” жамоасини “Миллион башаралар” деб атаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 ноябр 2017
1 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп грин-карт лотереясини бекор қилишга чақирди. Нью-Йоркда террорчилик ҳужумини амалга оширган Ўзбекистон ватандоши ...
4 июн 2018
Ўзбекистоннинг 90 фоиз бозорини эгаллаган қўшма корхона шаклидаги “ЎзБАТ” акциядорлик жамияти 2017 йил якунлари бўйича 1 триллион сўмдан ортиқ ...
18 сентябр 2017
Хоразм вилоятида оммавий пахта терими 10 сентябрдан бошлаб юборилган. Вилоятдаги “Нажот” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган хабарга кўра, пахта теримига ...
12 январ 2017
Президент Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга уч ой ичида чет элга ишга кетган 50 та ўзбекистонлик медикни қайтаришни буюрди. ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...