close
close
Асосий мавзулар
11 апрел 2020

Ўзбек тили байрамини нишонлаш тўғрисида қонун имзоланди

close

10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни имзоланди.

Қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Қонун эълон қилинган кундан кучга киради.

Айни пайтда мамлакат пойтахтида ўзбек тилини менсимаслик билан боғлиқ муаммолар сақланмоқда, дейди яқинда Ўзбекистонда бўлиб қайтган, Туркияда яшаётган Хосият исмли ўзбек турғуни.

У қўйган видеода Тошкентдаги ресторанлардан бирида официант ва ресторан эгасининг ўзбек тилини билмаслиги бир қаҳва идиши атрофида акс этган.

Ресторан эгаси тилмочликка чақирган маҳаллий ўзбек ҳам “собой” деб аталган, яъни қаҳвани қоғоз стаканда олиб кетиш учун бериш сервисини ўзбекчага таржима қилиб бера олмаган.

Илк бор Ўзбекистонда айни муаммоларга норозилик рамзи ўлароқ, 1989 йилнинг февраль ойида Талабалар шаҳарчасидаги майдонда “Тил байрами” ўтказилган, ўзбек тилига давлат мақоми бериш сўралган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 январ 2019
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондониБаҳодир Тошматовга ...
20 август 2018
Муҳаммад Бекжон 2000 йилнинг 29 ноябрида Ўзбекистоннинг энг катта қамоқхонаси ҳисобланган Навоий зонасига этап қилинади. Тағин карантин, ломка, турма ...
27 апрел 2017
Ҳукумат «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бу қонун кучга кирса, ҳукумат ...
7 март 2018
Одатда донаси 10 минг сўм турадиган атиргул нархи 7 март куни Тошкентда 60 мингга чиқди. Бир дона орхидея гули ...
Блоглар
24 апрел 2020
Қадрли “Элтуз” кўрармонлари, мен сизнинг ҳар жума рассом Туз ваъзларини кутаётганингизни биламан ва сизнинг эътиборингизни ...
24 апрел 2020
Яқинда бир киши ЎзбекТВ дан чиқиб, “Аллоҳни зикр қилаётганингни биров эшитиб қолса, бу риё бўлади, ...
21 апрел 2020
Бош прокуратура 6 апрелдан бошлаб ватандошлардан ўзларининг кундаликларини юритишларини сўради. Демак, Абсатторнинг кундалигини ўқиймиз: «Мен ...