close
close
Cатира
17 июн 2020

Олтинкўллик тужжор: Мени ИИБ ходимлари калтаклаб, ҳушёрхонага ташлади

close

Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани турғуни 40 яшар Сайдулло Сўфиев ИИБнинг икки ходими 16 июнь куни қўлини қайириб, машинага босиб, ҳушёрхонага олиб боришгани, у ерда 3-4 соат сақлаб, саҳарга яқин қўйиб юборишгани ҳақида “Элтуз”га шикоят қилди.

Сўфиевнинг айтишича, воқеа у йўл бўйида салқин ичимликлар билан савдо қилаётган пайтда рўй берган. ИИБ ходимлари унинг ҳужжатсиз, ноқонуний савдо билан шуғулланаётганига эътироз билдиришган.

“Мелиса формасидаги иккита одам келди. Биттаси участка нозириман, деди. “Ноқонуний савдо қиляпсиз. Биз билан юрасиз”, деди. Мен бормайман, дедим. Кейин қўлларимни қайириб, машинага босиб олиб кетишди. Машина ичида уришди. Оёғим, қўлим лат еди”, деди Сўфиев “Элтуз”га.

Ҳушёрхонага олиб боришгач, Сўфиевнинг айтишича, уни “ноқонуний савдо фаолияти” билан шуғуллангани юзасидан сўроқ қилишган, маъмурий иш расмийлаштиришган. Лекин бу ҳақда унга бирор ҳужжат беришмаган ва тунги соат 2.00 ларда уйига қўйиб юборишган.

“Баданимда лат еган жойлар бор. Лекин жиддий жароҳатим йўқ. Қўлимни қайиришди. Уриб силталашди. Ҳаммаси кеча йўлда, машина ичида бўлди. Лекин ҳушёрхонада мени уришмади”, дея билдирди Сўфиев юз берган воқеа ҳақида “Элтуз”га.

У уйида ётгани, касалхонага бориши кераклигини айтмоқда. Лекин унинг айнан кимлар томонидан калтаклангани фактини расман тасдиқлаш ёки рад этишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

Сўфиев уни машинада уриб, ҳушёрхонага олиб борган ИИБ ходимларини танимаслиги, исм-шарифларини билмаслигини айтди. Бироқ у “Элтуз”га ҳақиқатан савдо қилишга рухсат берувчи ҳужжатлари йўқлигини ҳам эътироф этди.

“Ҳамиша ўша ерда (Олтинкўл тумани яқинидаги йўл четида – таҳр.) савдо билан тирикчилик қиламан. Айрон ва бошқа салқин ичимликлар сотаман. Гоҳ солиқчилар, гоҳ СЭСдан келиб турли ҳужжатлар талаб қилишади. Лекин товарларимга тегинишгани йўқ. Ҳозир ўғлим ўша ерда туриб, салқин ичимликлар билан савдо қиляпти”, дея изоҳ берди воқеага олтинкўллик тужжор.

2017 йили президент Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қийноқлар ва шафқатсиз муносабатини тақиқловчи “Ички ишлар вазирлиги тўғрисида”ги қонунга, шунингдек, 2018 йилдан бошлаб жиноят қилишда гумон қилинаётганларнинг сўроқлари видео ва аудиоёзувларини таъминловчи қонун ҳужжатларига имзо чекди. Шунга қарамай, ички ишлар ходимлари мунтазам равишда қийноқ ва шафқатсиз муносабатдан фойдаланиб келишмоқда ва бунинг учун кўпинча улар ҳеч қандай жавобгарликка тортилишмаяпти.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 март 2016
Швециянинг Сундсвалл шаҳрида ўтган аппеляция маҳкамасига кўра Обид Қори Назаров жонига қасд қилган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийга берилган ...
21 май 2016
Сурхондарёда ўтказилган “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуидаги ташвиқот тадбирлари ҳақида мақола эълон қилган ...
4 феврал 2016
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, 1 февраль куни – ўзбекистонлик таниқли хонанда Тамила (Эсмеральда Рахматова)нинг лицензиясиини бекор қилди. Тамиланинг лицензияси бекор ...
26 август 2019
Тошкент шаҳрида 23-24 август кунлари Шайхонтоҳур тумани 4-ички ишлар бўлимига “Малика” савдо мажмуасидаги таянч нуқтасига соқолли эркаклар тутиб келтирилиб, ...
Блоглар
5 август 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар ...
4 август 2020
Ўзбекистонда турли матнларда, контекстларда, ҳатто расмий ҳужжатларда кўп ишлатиладиган “буюк аждод” тушунчасидан воз кечиш керак, ...
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...