close
close
Cатира
20 август 2020

Ўзбекистонда АЭС қурилиши шартномаси ҳали тайёр эмас

close

Россиянинг “Независимая газета” нашрига кўра, Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС)ни қуриш бўйича шартнома ҳали тайёр эмас, Россия томони билан музокаралар давом этмоқда.

Бу ҳақда душанба куни журналистларга Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди. “Айтишим мумкинки, биз шартноманинг барча деталларини муҳокама қилиш учун марра чизиғига етиб келдик”, деди Хўжаев.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, томонлар шартномани “камчиликларсиз”, ўзаро манфаатли тарзда имзолаш учун барча техник ва молиявий унсурларини ишлаб чиқишмоқда. Икки мамлакат раҳбарияти имзолаш муддатлари бўйича бир-бирига қатъий шартлар қўймаяпти, дея қўшимча қилди у.

Февраль ойи охирида “Росатом” давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв Ўзбекистонда атом электр станцияси учун EPC шартномасини (шартнома ишнинг уч босқичини ўз ичига олган: лойиҳалаштириш, ускуналар хариди ва қурилиш – таҳририятдан) 2020 йил июнида имзолаш кутилаётганини айтган эди.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ҳукуматнинг Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуриш ва “Росатом” билан тегишли битим тузиш ҳақидаги қарори Ўзбекистон манфаатларига жавоб бермайди, дея ҳисоблайди.

“Бу станция қурилиши бутун мамлакат учун иқтисодий жиҳатдан зарарли ва хавфли бўлган режадир. Иқтисодий нуқтаи назардан, муқобил энергия манбалари, айниқса, қайта тикланадиган энергия турлари Ўзбекистонга атом электростанцияларига қараганда анча кўп ва тезроқ иқтисодий самара беради”, дейди Алишер Илҳомов.

Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «яқин келажакда» АЭС қурилишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича мамлакатда ва қўшни давлатларда, хусусан, Қозоғистонда жамоатчилик муҳокамалари ўтказилиши ҳақида хабар қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 май 2017
“XXI аср” газетасининг (18.05) “Тараққиётнинг янги модели ёки “йўлбарс шиддати”га шайланаётган мамлакат” мақоласидаги иддаога кўра шундай. Мақолада Жанубий Корея, ...
30 май 2016
Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани ...
29 март 2017
Президент Мирзиёевнинг 7 мартдан кучга кирган қарори ортидан дори дармон тақчиллашуви билан боғлиқ жиддий муаммолар келиб чиқмоқда. Андижон шаҳридаги ...
11 апрел 2018
Шоир Шавкат Раҳмон ижодига оид кўрсатувда унинг Усмон Азим, Хуршид Даврон ва Муҳаммад Солиҳ билан тушган фотосурати 3 апрель ...
Блоглар
3 сентябр 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. ...
31 август 2020
Ҳозирги ёшлар орасида “калта пайпоқ” кийганлар кўп ёки озлигини билмайман. Лекин ҳозирга келиб аксари (ҳаммаси ...
31 август 2020
“Темир дафтар”да, яъни сурункали кам таъминланганлар рўйхатида тўқликдан чўчқадай семирган, ем еган эшакдек тепонғич кимсалар ...