close
close
Асосий мавзулар
24 август 2020

Бобомурод озод этилди, бироқ тергов тугагани йўқ

close

Бишкекдан махсус ҳарбий самолётда 22 август куни Тошкентга олиб келинган журналист Бобомурод Абдуллаев Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилингач, уйига қўйиб юборилган.

Кун давомида “Элтуз” қўйилаётган айбловларга аниқлик киритиш учун  Бобомуродга қўнғироқ қилди, лекин у билан боғлана олмади.

Фақат тошкентлик фаол Абдураҳмон Ташанов Бобомурод Абдуллаев билан учрашишга муваффақ бўлган. Бобомурод, унинг айтишича, «муносиб хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхат” эвазига қўйиб юборилган, унга белгиланган “тергов эҳтиёт чораси ўзгартирилган ва бундан буён журналист очиқда туриб тергов қилинади”.

Қисқа суҳбатда Бобомурод Абдуллаев ўзининг ҳимояси учун баёнотлар берган халқаро ташкилотлар, журналистлар, фаолларга, жумладан, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениел Розенблюмга миннатдорлик билдирди. 

Бундан бир кун олдин Бобомурод Абдуллаев тармоқда тарқалган видеомурожаатида “онасининг илтимосини инобатга олгани учун” Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган эди.  

9 август куни Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон талабига кўра Бишкекда ушланган. Бишкек шаҳрининг Биринчи май тумани суди 10 август куни эҳтиёт чораси сифатида ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни 8 сентябрга қадар ҳибсхонада қолдиришга қарор чиқарган эди. 

Бобомуроднинг Бишкекда журналистларга айтишича, уни “Қора мерган” тахаллуси остидаги мақолаларни ёзганликда гумон қилиб, Мирзо Улуғбек тумани суди 23 июль куни унга нисбатан  “сиртдан айблов эълон қилган”. 

Телеграмдаги «Қора мерган» аккаунти президент Мирзиёев куёвининг акаси Улуғбек Турсуновга қарши жиддий айбловлар акс этган изоҳларни чоп этган эди. 

Лондонда фаолият юритувчи сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов ўзининг фейсбук саҳифасида қуйидагиларни ёзди: 

«Мен бу (Улуғбек Турсунов ҳақидаги – таҳр.) постларнинг ҳақиқий эканини тасдиқлай олмайман. Аммо Бош прокуратура томонидан айни материаллар бўйича иш очилгани ёки текшириш олиб борилаётгани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади. Раддия ҳам берилмади. Мутлақо ҳеч нарса. Ахир материалда, агар у тасдиқланса, давлат раҳбарининг оиласига кириб келган коррупция фактларини фош қилувчи маълумотлар мавжуд. Мамлакат хавфсизлигига реал таҳдид мана қаерда, чунки коррупция бор жойда мамлакат манфаатлари сотилади. Миллий хавфсизликка бу каби таҳдидларнинг олдини оладиган хабар учун унинг муаллифига  фақат миннатдорлик билдириш керак эди.

Бош прокуратура чиқарилган хабарларнинг мазмунига муносиб баҳо бериб жамиятни хабардор қилади, деган умидда (“Қора мерган” ёзган маълумотни) қисқача келтириб ўтаман.

Шундай қилиб, хабарнинг қисқача мазмуни. Унда айтилишича:

1) Улуғбек Турсунов гўёки миллиардер Алишер Усмоновнинг дизайнери Ферутдин Зокировнинг бизнесига «наезд» қилган (тафсилотлари, шунингдек, бунинг қандай якунлангани номаълум);

2) Тошкент шаҳридаги “Аркада” савдо маркази эгалари «Яшка Ташкентский» ва Рибальскийлардан юзлаб ва ҳатто миллионлаб доллар олган”. Гўёки Улуғбек Турсунов бу пулни хотинининг ака-укалари, “жиноий авторитетлар” Эдем ва Рустем Османовлар орқали олган (уларнинг кимлиги, шунингдек, қайси хизматлари учун пул олгани, бунинг эвазига қандай активлар ва имтиёзлар сўралгани ҳам номаълум).

3) Ва ниҳоят, Улуғбек Турсуновнинг “кредиторлари” товарларни, яъни ваъда қилинган хизматни столга қўйишни ёки гўё пулни қайтаришни талаб қилишган. Бунга жавобан у келаси йили бўлиб ўтадиган президент сайловидан кейин ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб, ваъда қилинган ишларни охирига етказишига ишонтирган.

Яна бир бор айтаман, мен бу гапларнинг ростлигига кафолат беролмайман. Аммо айтилган гаплар қисман тасдиқланмоқда, масалан, Улуғбек Турсуновнинг Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасидаги лавозимидан ажралгани тасдиқланди. Шундайми? Агар шундай бўлса, айнан нима учун? Биз фақат миш-мишлар ва гап-сўзларнигина эшитяпмиз, лекин расмийларнинг ўзлари бу ҳақда оғиз ҳам очишмайди”, деб ёзди таҳлилчи Алишер Илҳомов.

Бобомурод Абдуллаев «Қора мерган» аккаунтига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини бир неча бор таъкидлаган. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 сентябр 2019
Сорри, албатта, бироқ мен прогрессив Президентимизнинг кечаги фармонини тушунмадим. Нимага тўй индустриясини бузиш керак? Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса, бадавлат ...
31 август 2018
Тунги клуб қўриқчилари билан пичоқлашувда 8 август куни тошкентлик спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлими ортидан мамлакатда “тозалаш” ишлари бошлаб юборилди. ...
17 май 2016
“Ўзбекистон овози” газетаси Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда семинар ташкил этилгани ҳақида хабар ...
25 апрел 2019
1719 йилнинг 25 апрелида инглиз ёзувчиси Даниел Дефога шуҳрат келтирган (1660–1731) “Робинзон Крузо” (ингл. Robinson Crusoe) романи босмадан чиқди. ...
Блоглар
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...
3 сентябр 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. ...
31 август 2020
Ҳозирги ёшлар орасида “калта пайпоқ” кийганлар кўп ёки озлигини билмайман. Лекин ҳозирга келиб аксари (ҳаммаси ...