close
close
Асосий мавзулар
31 октябр 2020

Ғалаёнчилар касаба уюшмасига собиқ ҳоким раҳбар бўлди

close

Жорий ҳафтада “Uzbekistan GTL” заводи ходимлари касаба уюшмаси раислигига Қарши шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Турсунов тайинланди. 

Мазкур завод ишчилари ойлик йўқлиги ва овқатланиш тизимидаги узилиш боис 21 октябрь куни ғалаён кўтарган эди.

Ушбу воқеадан сўнг Қашқадарë вилояти ҳокимлиги тарқатган ахборотда “ишчи-хизматчилар талабидан келиб чиқиб завод касаба уюшмаси раҳбарлари қонунда белгиланган тартибда вазифасидан озод этилиб, уларнинг ўрнига оддий ишчилар билан мулоқот қилиш маданиятига эга, тажрибали ва фидойи шахслар тайинланиши белгилангани” айтилганди. 

Шу асосда 59 ёшли Шуҳрат Турсунов завод қурилиши учун масъул бўлган “ENTER Engineering” компаниясининг “Uzbekistan GTL”даги касаба уюшмаси раиси этиб тайинланди.

Шу пайтгача вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган бу шахс 2005-2013 йилларда Қарши шаҳри ҳокими бўлган.

Унинг ўринбосарлигига эса 60 ёшли Илҳом Худойназаров тайинланди. У бунгача вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бош мутахассиси – девонхона мудири вазифасида ишлаб келган.

“Элтуз”нинг “Uzbekistan GTL”даги манбасига кўра, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев йиғилиш қилганида касаба уюшмаси раҳбарини ишдан олиши ҳақида кўпчилик олдида очиқ айтган.

“Йиғилишнинг ўзида Зойир Мирзаев касаба уюшмаси раҳбарлигига ўз одамини тайинлашини айтган эди. Вилоят ҳокимининг “ENTER Engineering”га тиши ўтмади. Бирорта ходимни ишдан оласан, деб айта олмайди. Аксинча, уларни мақтади. Парадокс. 

Касаба уюшмасини айбдор қилишди, мақсади, одами бор экан. Аммо касаба уюшмаси раҳбари сайланиладиган лавозим, тайинланадиган эмас. Ишчилар касаба уюшмаси раислигига улар ўзларининг одамини олиб келишганидан норози”, деди “Элтуз” манбаси. 

“Uzbekistan GTL” бош директори Фахриддин Абдурасулов 24 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида 21 октябрь куни ғалаён қилган ишчиларнинг “барча талаблари қондирилгани”ни айтган эди.

“Ишчилар норозилиги ошхонага кириш ускуналарининг вақтинчалик ишламай қолгани, карантин чоралари сабаб 45 кун объектда қолиб кетишгани ва айрим ишчиларнинг ойликлари ишларни топшириш жараёнининг чўзилгани туфайли оз муддатга кечиккани сабаб рўй берган. 

Ҳозир ойликлар тўлаб берилган. 45 кунлик иш муддати 22 кунликка туширилган ва овқатланиш ҳамда яшаш шароитлари яхшиланган. Ишчиларнинг барча талаблари қондирилди”, деган эди бош директор.

“Элтуз” 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30 да Қашқадарë вилоятининг Ғузор туманида “Uzbekistan GTL” заводини қураëтган “Enter Engineering” компаниясининг юзлаб ишчиси стихияли норозилик акциясига чиққани ҳақида хабар берган эди.

“Enter Engineering” ишчилари “Элтуз”га маҳаллий ҳокимлик вакиллари¸ журналист ва блогерлар серқатнов бўлиб қолгани, уларга қўй сўйиб ош беришганини айтган эди.

Тағин ўқинг
11 октябр 2019
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейжикни айлантириб қарасам, Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
26 сентябр 2016
“Кун.ўз” сайти банклардан ҳатто ташкилотлар ҳам маош учун нақд пул олишда муаммоларга дуч келаётганини ёзди. Ўзбек матбуотидаги бу каби ...
13 апрел 2018
Яқин танишимнинг қизи рус мактабида ўқийди. Ўзбек мактабларида таълим бериш сифати пастлиги боис фарзандини шу мактабга берган. Шундай бўлса-да, ...
16 июл 2016
1916 йилнинг 25 июнида Чор хукумати Туркистоннинг 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларини «Мудофаа ишларига» сафарбар қилиш учун фармон ...
Блоглар
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи ...
18 ноябр 2020
Эрталаб мош сотдим. Кўп эмас, беш юз кило. Мошимни сотиб олган тадбиркор йигит: “Мошнинг пулини ...
16 ноябр 2020
Майли, нонкўрга чиқаринг, майли, душманга ва майли, провокаторга. Лекин мен ҳозир шунчаки фактларни констатация қилмоқчиман. ...