close
close
Асосий мавзулар
18 ноябр 2020

«Илтимос, ёрдам беринг»: The North Face Хитой қамоғидаги уйғурнинг ботинка ичидан топилган хати бўйича суриштирув бошлади

close

The North Face компанияси санкт-петербурглик шахснинг айни маркадаги янги ботинка ичидан топган, маҳкум уйғурнинг ёрдам сўрагани битилган хати юзасидан ички суриштирувини бошлади. Бу топилма ҳақида “Бумага” нашри ёзган эди.

Шимолий пойтахт турғуни Арслан Гибадуллин ботинка ичидан бир парча қоғоз топиб олган, унда инглиз тилида бундай жумла ёзилган эди: «Ёрдам беринг. Мен Хитой қамоғидаман. Илтимос, ёрдам беринг. Уйғур». Шундан сўнг Гибадуллин The North Faceга мурожаат қилди.

Компаниядагилар аввалига унга пойабзал ишлаб чиқаришда мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликларини билдиришди. Бундан ташқари, ширкатнинг минтақавий менежери Гибадуллиннинг ботинкаси ҳеч қачон Хитойда бўлмагани, қадоқлаш маълумотларига кўра, у Вьетнамда ишлаб чиқарилганини билдирди.

Шунга қарамай, The North Face вакиллари вазиятни суриштиришга ваъда беришди ва петербургликдан хатни, чекни, ботинкани ва пойабзалнинг оригинал қутисини жўнатишни сўрашди.

Уйғурлар шимоли-ғарбий Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида яшайдиган туркий халқлардир. Уларнинг аксарияти мусулмонлар.

Human Right Watch маълумотларига кўра, ҳукумат кўп йиллардан бери бу халқни таъқиб этиб келади, бунинг учун қиёфани аниқлайдиган видеокузатув ускуналари ва «сиёсий қайта тарбиялаш» лагерларидан фойдаланади.

Хитой матбуоти фотоси: Уйғурлар учун Шинжондаги "қайта тарбиялаш" лагери

Бу лагерлар уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа туркий озчилик вакиллари судсиз ва терговсиз қамаладиган қамоқхоналардир. Лагерларнинг собиқ маҳкумлари у ерда мансабдор шахслар томонидан шафқатсиз муносабатлар – босимлар, калтакланиш, қийноқ ва зўравонликлар, таъқиб ва меҳнатга мажбурлаш ҳоллари ҳақида ҳикоя қилишади.

Австралия Стратегик сиёсат институти (ASPI) маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати «қайта тарбиялаш лагерлари»даги маҳкумларни машҳур ширкатлар, жумладан , Apple, Google, Lacoste, Nike, Puma ва бошқа компаниялар маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мажбурлашмоқда.

Новая газета”дан “Элтуз” таржимаси

Тағин ўқинг
20 апрел 2016
Хусусан, “XXI аср” газетасининг ёзишича, 2015 йилда Ўзбекистон банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7,7 ...
5 август 2020
Ўзбекистон президенти фармони билан диний соҳа вакилларига 150 миллиард сўм пул ажратилди. Фармонда айтилишича, бундан мақсад «диний соҳада хизмат ...
17 апрел 2017
“Эрк” Демокатик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Қозоғистоннинг йил охиригача лотин ёзувига ўтиш қарорини қўллаб қувватлашини билдирди. Қозоғистон президенти Назарбоев ...
7 июл 2016
“Ҳуррият” газетаси Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилган “Эътиқод эркинлигининг тоза ҳавоси” сарлавҳали мақола юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳайит намозини адо ...
Блоглар
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко ...
25 ноябр 2020
Кузда кетиб кузда қайтдим Совет Армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан ...
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...