close
close
Асосий мавзулар
1 феврал 2021

Мирзиëевни кузатгани иддао қилинган ДХХ ходими қамоққа олинди

close

Давлат хавфсизлик хизматининг 7-бўлинмаси собиқ тезкор ходими Шерзод Ҳаитов декабрь ойининг биринчи ярмида ДХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Бу ҳақда “Элтуз”га айни хизмат ходимларидан бири маълум қилди.

Унга кўра, Шерзод Ҳаитовга нисбатан ҳозир жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХнинг собиқ зобити устидан Тошкентнинг  Гвардейский номи билан танилган ДХХ ҳибсхонасида олиб борилаётган сўроқ-суриштирувга ДХХ тергов бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Тўхтасинов бошчилик қилмоқда.

Шерзод Ҳаитов ҳуқуқларини унинг собиқ ҳамкасби, ҳозир адвокатлик билан шуғулланаётган Хуршид Толбобоев ҳимоя қилаётир.

ДХХ зобитига қўйилган расмий айбловлар “Элтуз”га маълум эмас.

Аммо “Элтуз”нинг ДХХдаги манбасига кўра, Шерзод Ҳаитовнинг қамоққа олинишига унинг ДХХ раисининг собиқ ўринбосари Жаҳонгир Эгамовнинг топшириқларини бажаргани сабаб бўлган.

Шерзод Ҳаитов дохил айғоқчилар гуруҳи 2018 йил июнь ойидан бошлаб олти ой давомида президент Мирзиёев ва унинг оиласи аъзолари ортидан сиртдан кузатув ўрнатганлар.

Жаҳонгир Эгамов президент ва унинг оиласи ортидан кузатан айни гуруҳни бошқаргани ишонилади.

2018 йилнинг 25 декабрида ДХХнинг янги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш пайтида Жаҳонгир Эгамов вазифасидан четлатилган эди.

Кўп ўтмай Жаҳонгир Эгамов ва хавфсизлик хизматининг бу ишга алоқадор яна беш мулозими ҳибсга олинди.

Хавфсизлик ходимларининг маълум қилишларича, ўзи ва оиласи аъзолари устидан кузатув ўрнатилганидан хабар топган Ўзбекистон раҳбари қаттиқ ғазабга келган ва айбдорларни дарҳол жазолашни буюрган.

Кейинчалик Жаҳонгир Эгамов йирик миқдордаги иқтисодий ва коррупцияга боғлиқ жиноятларни содир этганликда ҳам айбдор деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.

“Ўша вақтда ДХХ 7-бўлинмаси тезкор кузатув ходимларига ҳам жиноят иши қўзғатилмаган эди. Терговга ёрдам беришгани учун тегмай туришган. Иш совиганидан икки йил ўтиб Шерзод Ҳаитовга иш қўзғатиб, ёпишди”, деди “Элтуз” манбаси.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2018
Мажбурий ижро бюроси томонидан халқдан ундирилган триллионлаб сўм маблағнинг бир қисми аҳолининг зиммасига юкланган асоссиз қарздорлик бўлиши эҳтимоли жуда ...
2 май 2015
АҚШ Давлат департаменти матбут вакили Жэфф Ратке 1 май куни Вашингтонда ўтган матбуот брифингида Ўзбекистон ҳукуматини узоқ йилдан бери ...
16 январ 2018
15 январь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ижроқўми қарорига кўра, Самвел Бабаян “футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод” ...
3 октябр 2018
Ўзбекистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари, президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “Элтуз” билан ...
Блоглар
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобил ёнилғи қуйиш ...
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга ...
12 феврал 2021
Бахтибек тўрт марта уйланган ва ҳар бир хотинидан иккитадан фарзанди бор. У аллақачон ҳеч қайси ...