close
close
Асосий мавзулар
14 октябр 2021

ЕХҲТ миссияси: Ўзбекистондаги президент сайловида инсон эркинликлари чекланганича қолмоқда

close

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси 11 октябрь куни Ўзбекистондаги президент сайловига бағишланган оралиқ ҳисоботини чоп қилди.

Сайловнинг ҳуқуқий асосига доир қонун ҳужжатлари ислоҳот жараёнидан ўтаётгани, ДИИҲБнинг аввалги тавсияларидан айримлари амалиётга жорий этилганини урғулаган ЕХҲТ миссияси эътиборни бу йилги президент сайловида йўл қўйилаётган камчиликларга қаратади.

Ҳисоботда айтилишича, ДИИҲБнинг “фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, сайлов ҳуқуқларини чеклаш ва мустақил номзодларни кўрсатишга тақиқларни олиб ташлаш билан боғлиқ” тавсиялари бажарилмаган.

Миссия қарийб 21,2 миллион сайловчи рўйхатга олинган сайловда оғир жиноятлар учун қамоқ жазосини ўтаётган маҳбуслар, шунингдек, суд томонидан, жумладан, ақлий ва руҳий сабабларга кўра лаёқатсиз деб топилган фуқаролар овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслигини танқид остига олади.

ДИИҲБнинг оралиқ ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда президентликка номзодлар ўртасида рақобат йўқ, юзма-юз мунозара кураши кўзга ташланмайди.

Ҳисоботда, шунингдек, журналист ва блогерларни қўрқитиш ва таъқиб қилиш, ОАВ учун тақиқлашга мойил қонун ҳужжатлари ва баъзи халқаро ОАВ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг веб-сайтларини ёпиш ҳолатларига эътибор қаратилган.


Ўзбекистонда 24 октябрда ўтадиган президент сайловига ЕХҲТ 26 давлатдан танлаб олинган кузатув миссиясини 15 сентябрда жўнатган эди. 

Шимолий Америка, Европа ва Осиёнинг 57 давлатини жамлаган ЕХҲТ дунёда тинчлик ва демократияни таъминлаш учун иш олиб бораётган йирик ташкилотдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 декабр 2017
5 декабрда Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўлими ва уларнинг ўлдирилиши ҳолатлари кўпайиши тенденцияси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳисоботини ...
15 феврал 2017
Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Тошкентда Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишган жойда кўпфункцияли уникал Муз саройи қурилади. Хабар қилинишича, иншоотнинг ...
1 апрел 2019
Бугун хоҳ смартфон, компьютер ёки планшет бўлсин, уларнинг энг мукаммали ва ишончлиси саналган Apple соҳиблари 40 йил муқаддам унга ...
19 апрел 2018
Шу йилнинг 18 апрелида фейсбук саҳифасида оқ дўппи кийган ҳайдовчининг машинаси капотини очиб кўраётган милиция формасидаги йигит фотосуратлари пайдо ...
Блоглар
18 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 36-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...
14 октябр 2021
Дастлаб большевиклар Ёш бухороликлар, жадидларнинг коммунистик партияга қўшилган аъзоларидан иборат Бухоро Халқ Совет Республикасини туздилар.  ...
13 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 35-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...