close
close
Асосий мавзулар
18 апрел 2022

Ўқувчига ариқ суви ичириб, нок барги едирган ўқитувчига “чора кўрилди”

close

Андижон вилоят, Избоскан тумани Луғумбек қишлоғидаги 25-мактабда география фани ўқитувчиси дарсга кеч қолиб келган 6-синф ўқувчисига 2 литр ариқ сувини мажбурлаб ичирган. Бу ҳам етмагандай, нок дарахтининг баргини мажбурлаб едирган. Бир соат ичида боланинг соғлиги ёмонлашади ва вилоят касалхонасига ётқизилади. Бу ҳақда айни мактаб ўқитувчиси 15 апрел куни Элтузга билдирган.

Элтуз телеграм каналида бу ҳақдаги хабар чиққанидан кейин эртаси куни айни воқеани шу мактаб директори Абулхафиз Абдуллаев тасдиқлади.

“Мен  ўша  сиз айтган 25  мактаб  директори  Абдулхафиз  Абдуллаевман. Сиз  айтган  воқеа  яъни  кеч қолган  ўқувчига  сув  ичириш  ёш  ўқитувчи  томонидан  амалга оширилган. Ўша вақтнинг  ўзида ўқувчи  тиббий  кўрикдан ўтказилди. Эртасига туман марказий  поликлиникасида  яна қайта  тиббий курикдан  ўтказилди. Ўқитувчига  эса  интизомий  чора курилди  ва  бундан  кейин  ўқувчини  жазоламаслиги  ҳақида огоҳлантирилди” дея изоҳ берди 25-сон мактаб директори Абулхафиз Абдуллаев телеграм канали орқали.

Айни пайтда, тармоқда дарсга кеч қолган ўқиувчини ғайриинсоний жазолаган ўқитувчига кўрилган “интизомий чора» – яъни бундан кейин ўқувчини жазоламаслик ҳақида огоҳлантириш берилиши мутлақо адолатдан эмаслиги айтилмоқда.

Бундан роппа-роса 1 йил олдин худди шу мактабда 7-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйган эди. Шу ўринда мактаб директори Абдулхафиз Абдуллаевнинг депутат эканлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 май 2020
Абдували ДПНК бошлиғига доклад қилиб бўлганидан сўнг менга нотаниш бўлган катта лейтенант уни сўроққа тута бошлади. – Қайси оқимдансан? ...
1 октябр 2021
Азиз ва мукаррам, ҳар бири дуру жавоҳирлар каби қадрлиларим. Мабодо хафа бўлиб, ғам-ғуссага ботган, ишингиз юришмаган бўлса, бошлаган ишингиздан ...
15 апрел 2019
Ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида мамлакатда эрк ва демократия учун бошланган жабҳада кўплар қатори жавлон ураркан, мен учун ҳам Бертольд ...
19 сентябр 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
Блоглар
25 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 45-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...
13 апрел 2022
Украина можароси ҳақида ўқийвериб, бир қизиқ воқеа эсимга келди. Анча йиллар олдин бир тилшунослар форумида ...
11 апрел 2022
Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгач, табийки, рус миллатига мансуб аҳоли ҳам Туркистон ҳудудларига кўчириб ...