close
close
Асосий мавзулар
12 апрел 2023

Юлғич банкомат, асакалик дарахткесар ва Истанбулда калтаклаб кетилган ўзбек – EP69

close

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Хоразм вилоятининг Шовот, Жиззах вилоятининг дўстлик, Андижон вилоятининг Асака тумани шунингдек Туркиянинг Истанбул вилоятидан келган. Сизга ўқиб эшиттирмоқчи бўлганимиз дастлабки мактуб Хоразмнинг туманидан. Унга видео илова қилинган. Шикоят расво холга келиб қолган пиёдалар йўлакчаси юзасидан.

«Хоразм вилояти Шовот тумани бозори яқинидаги Комилжон Отаниёзов марказий кўчасининг пиёдалар йўлаги бир неча йилдан бери  абгор, расво аҳволда, пиёдалар юриши учун жуда ноқулай ҳисобланади. Ногирон инсонлар эса умуман ҳаракатлана олмайди.

Катта раҳбарларнинг ўзлари келиб пиёда юриб кўришини таклиф қиламан!» дейди мактуб эгаси:

Кейинги видеомурожаатни Истанбулда ўғли ўзбекистондаги таниши томонидан калтаклаб кетилган онахон йўллаган. У айбдорлар ва буюртмачи жазоланишини талаб қилмоқда.

Кейинги шикоятни Жизах вилоятидан йўллашган. Жиззах турғуни дўстлик тумани «Агробанк» филиалининг ярим тунда ҳам ишлайтганини иддао қилмоқда.

«Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Агробанк” филиали соат 23:40 да ҳам ишламоқда. 30 март кунги ҳолат. Машиналар деярли ҳаммаси банк ходимлариники. Меҳнат қонунчилигига нега риоя этилмаяпти?» дея савол қўяди тунда фотосуратлар олган Жиззах турғуни. 

Кейинги мактуб Андижоннинг Асака туманидан. Гап яна дарахткесарлар ҳақида бормоқда  

«Андижон вилояти Асака туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Асакада биттагина ўрмон бор эди. Шуни ҳам кўп кўришяпти. Зич ўрмоннинг дарахтлари аввал кесилган эди. Айни кунларда ҳам дарахтлар кесилмоқда. Ўрнига палма экилар экан» дейди Асакадаги дарахтлар ҳимоячиси.

Навбатдаги мактуб носоз банкомат ҳақида. Сурхондарёнинг Ангор туманидан мурожаат қилишган.

«Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ёзяпман. 30 март куни соат 17.09 ларда Маркс чорраҳасидаги, “Агробанк”ка тегишли банкоматдан пул ечмоқчи бўлиб, пластикни тиқдим. Банкомат пул ечиб олди-ю, лекин пулни чиқармади. Банк вакиллари текшириб, пулни бир кунда пластик картангизга қайта ташлаб берамиз дейишди. Аммо ташлаб беришмади. Мен у пулга саҳарлик ва ифторликка бозор қилмоқчи эдим. Мен бировнинг эмас, ўз ҳаққимни сўраяпман-ку. Пулимни қайтаришларини сўрайман».

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

@eltuz

Тағин ўқинг
20 январ 2017
Ўзбекистон Президентининг 2017−2021 йил стратегиясига оид фармонига кўра, ички ва хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш ва хорижга чиқиш учун ...
25 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди. «Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ...
23 март 2017
Президентнинг топшириғига лаббай деб жавоб бераётган партиялар депутатлари шу кунларда туманма-туман чопиб юрибди. Бу партияларнинг нашрлари ҳам мазкур сафарлар ...
20 ноябр 2021
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни ўзбекистонлик рассом, 33 ёшли граффити устаси Абдураҳмоннинг бензин нархлари ошганига оид  янги асари пайдо ...
Блоглар
19 апрел 2023
Ҳаммаси 2022 йил январида Cамарқанднинг Пастдарғомида 33 ёшли кам таъминланган эркак 31 ёшли аёл уйига ...
11 апрел 2023
«From Me to You» (Мендан сенга) — Леннон ва Маккартни дуэти ижро қилган зариф бир ...
8 апрел 2023
Олти йилча олдин бир азиз дўстим Саудияга зарурият юзасидан бориб келди. Сафар тафсилотларини айтар экан ...